Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 106)

ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИ МАЖМУА ИМОМ БУХОРИЙ БОБОМИЗНИНГ ИСЛОМ ОЛАМИДАГИ МАҚОМИГА МУНОСИБ БЎЛАДИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш, қадамжоларни янада обод этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар халқимиз маънавиятини янада юксалтириш, илм-маърифатини бойитиш, миллий ғурурини ўстиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Самарқандда буюк муҳаддис Имом Бухорий бобомиз мажмуасининг мутлақо замонавий, кўркам лойиҳада бунёд этилаётгани бу борадаги ишларнинг …

Батафсил

УЛУҒ ЗОТГА МУНОСИБ МАСКАН

Илм-фан — инсон камолотига пойдевор. Маърифат ва маънавият эса баркамоллик устунларидир. Зеро, қадим Шарқда таълим ва тарбия ҳеч вақт айро ёки бири иккинчисидан устун баҳоланмаган. Бу эса дунё тамаддунига тамал тошларини қўйган Имом Бухорий, Хоразмий, Имом Насафий, Фарғоний каби не-не довруғи дунёга достон улуғ қомусий алломаларнинг бебаҳо меросида ҳам намоён. …

Батафсил

АЖДОДЛАРИМИЗГА МУНОСИБ БЎЛИШ — МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Юртимиз буюк алломалари, мутафаккирлари ҳамда азиз-авлиёлари билан шуҳрат қозонган. Уларнинг бой илмий-маънавий мероси, бетакрор кашфиётлари дунё илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган. Президентимиз ташаббуси билан аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш, қадамжоларни янада обод этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Имом Бухорий ёдгорлик …

Батафсил

Тарих саҳифаларидан жой олажак мўътабар маскан

Буюк аллома ва муҳаддислар юрти бўлган жаннатмакон ватанимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар каби диний-маърифий соҳани ривожлантириш борасида ҳам катта ишлар амалга оширилмоқда. Дунё илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз ҳаёти ва маънавий меросини ўрганиш, ислом динининг мазмун-моҳиятини теран англаш, маърифий ислом асосида “Жаҳолатга қарши — маърифат” шиори билан …

Батафсил

МУҲАДДИСЛАР ПЕШВОСИГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ

Юртимиздан дунё илм-фани ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган минглаб алломалар етишиб чиққан. Манбаларга таянадиган бўлсак, биргина ҳадис илми бўйича уч мингдан зиёд олимнинг номини санаб ўтиш мумкин. Дунё ҳадис илми устозлари саналган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий, Абдулҳамид Кеший, Ибн Ҳиббон каби муҳаддисларнинг буюк хизматлари туфайли юртимиз “Улуғ …

Батафсил

РАМАЗОН — маърифат ва қадриятлар қадр топган ой

Янгиланаётган Ўзбекистон диёрида муборак Рамазон ойи тинчли, меҳру оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик, ҳиммат ва саховат каби анъаналаримиз тобора мустаҳкам қарор топаётган бир шароитда, кўтаринки руҳ билан кутиб олинди. Президентимизнинг жорий йил 8 апрель куни “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига кўра, Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларимиз руҳида, ҳар …

Батафсил

Зиёратгоҳнинг янги мажмуаси қурилиши бошланди

Давлатимиз раҳбари 2019 йили Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган эди. – Бу жой Имом Бухорий бобомизнинг илмига, ислом оламидаги мақомига муносиб бўлиши керак. Мамлакатимизда зиёрат туризмининг асоси аслида шу ер. Бу масканга қанча зиёратчилар келсаям, қулай шароит бўлиши зарур, – деган эди Шавкат Мирзиёев …

Батафсил

ТАБРИК

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси барча юртдошларимизни кириб келаётган меҳр-оқибат, эзгулик ва хайру саховат айёми – Рамазон ойи муносабати билан самимий муборакбод этади! Хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака тилаймиз! Дуоларингиз ижобат, ибодатларингиз қабул бўлсин! Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

Батафсил

Мусулмонлари идораси рўзадорга макруҳ бўлган амалларни эслатиб ўтди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси рўзадорга макруҳ бўлган амаллар — рўзани бузмайдиган, аммо савобини камайтирадиган, бузишга яқин бўлган ишлар тўғрисида маълумот берди. Макруҳ амал – шариатда ёмон кўрилган, номақбул ва хунук иш саналади. Рўзадор сақич ёки шунга ўхшаш нарсани чайнаши макруҳдир. Чунки кўрган одам рўзадор эмас экан деган хулосага келади. Пайғамбаримиз салоллоҳу …

Батафсил

РАМАЗОН САХОВАТ, САБР ВА ДУО ОЙИДИР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу. Аллоҳ таборака ва таолога беадад ҳамду санолар, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломлар бўлсин! Бутун дунё мўмин-мусулмонлари интиқиб кутадиган Рамазони шариф ойи ҳам кириб келмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ўз номимдан, Сиз, азизларни фазилатли …

Батафсил