Чарлз МEЛВИЛЛ – Кембриж университети профессори(Англия) – Мовароуннаҳрлик алломалар илмий мероси – ҳар қанча ўрганса арзийдиган хазина. Хусусан, тарих, адабиёт, ислом имлари бўйича ҳали тадқиқ қилинмаган асарлар кўп. Бу ерда яратилган қўлёзма манбалар нафақат минтақанинг ўзи, балки бутун мусулмон дунёси маърифатини оширишга хизмат қилган, десак, янглишмаган бўламиз. Имом Бухорий асарлари …
Батафсил«МАРКАЗ – ИЛМИЙ МАНБАЛАР ХАЗИНАСИ»
Мариан КАЦ – Нью-Йорк университети профессори – Тадқиқотларимнинг асосий йўналиши ислом ҳуқуқи ва унинг эски шаклларидан замонавийларига ўтиш босқичларини ўрганишдан иборат. Айни кунларгача айрим жиҳатлари сақланиб қолган бу ҳуқуқ тармоғининг ўз даврида асосий ўринда амал қилиш омилларини тадқиқ қилиш менга завқ бағишлайди. Юртингиз олимлари билан бу борада илмий мунозаралар юритиш, …
БатафсилМEҲР-МУРУВВАТ ВА ШУКРОНАЛИК АЙЁМИ
Ийд ал-Адҳо – Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлиги якунига тўғри келади. Ислом меҳр-мурувват, саховат, инсонпарварлик, бағрикенглик, маърифат ва тинчликпарварлик дини сифатида силаи раҳм, каттага ҳурмат, кичикка иззат, етимларга ғамхўрлик ва муҳтожларга ёрдамни ҳам улуғ ибодатлар қаторига қўшган. Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунида бу фазилатлар янада ёрқин намоён бўлади. …
Батафсил«ЎЗБEКИСТОН – ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА ЧИҚМОҚДА»
Бруно де НИКОЛА – Австрия фанлар академияси ассистент-профессори – Марказингиз мисолида юртингизда етук олим ва истиқболи порлоқ тадқиқотчиларнинг янги авлоди шаклланаётганига гувоҳ бўляпмиз. Уларнинг манбалар билан ишлаш ҳамда қиёсий таҳлил борасидаги кўникмалари жаҳон андозаларига мос келади. Бунга давлатингиз томонидан илм-фан тараққиётига берилаётган юксак эътибор сифатида баҳо бериш ўринли. Мовароуннаҳр ислом …
Батафсил«МАРКАЗ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ ОШИБ БОРАВEРАДИ!»
Муҳаммад ШАҲИН – Тюбинген университети профессори(Германия): – Марказингиз, айниқса музей Имом Бухорий ҳаёт йўли ва илмий фаолиятини ўзида ифодалаган нурли маскан сифатида қалбимни мунаввар қилди. У ерга кирган ҳар қандай кишининг кўнгли ёришади. Мен ҳам тўлқинландим, кўксимда ёқимли ҳаяжон уйғонди. Муассасангиз файзи унинг Имом Бухорий мақбараси ёнида жойлашганида деб биламан. …
Батафсил«ҲАМКОРЛИГИМИЗ УЗОҚ ЙИЛЛАР ДАВОМ ЭТИШИГА ИШОНАМАН»
Флориан ШВАРЦ – Австрия Фанлар академияси профессори, Академия ҳузуридаги Эроншунослик институти директори: – Институтимиз билан Марказингиз ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланганига бир йил бўлди. Айни пайтда мазкур ҳужжатни амалиётга изчил татбиқ этиб, тадқиқотчиларимизнинг илмий тажриба алмашувини йўлга қўйганмиз. Ўзаро ҳамкорликда Марказий Осиё қўлёзмаларига бағишлаб ўтказилган халқаро конференция ҳам яқин алоқаларимизнинг амалий …
Батафсил«ТАДҚИҚОТЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШДА МАРКАЗ БИЛАН ҲАМҚАДАММИЗ»
Сами АЙЮБ, Техас университети профессори: – Самарқандга илк бор келишим. Марказингиз фаолияти билан таниша туриб, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури эътиборимни кўпроқ тортди. Унинг совриндорлари билан танишдим, ҳаммасига ҳавасим келди. Бизда ҳам ўзбек олимларидан иборат ҳайъат бор. Улар билан ўзаро ҳамкорлик доим манфаатли кечган. Илм одамлари учун бу жуда …
БатафсилМамлакатимиз илмий ҳамжамияти ютуғи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази улуғ аллома ва мутафаккирларимиз қаламига мансуб ноёб ёзма манбаларни тадқиқ этиш ва улар моҳиятини дунё жамоатчилиги эътиборига етказиш орқали башариятни илм, эътиқод ва тараққиётга чорлашда жаҳон маърифат масканларининг юраги бўлиб хизмат қилмоқда, десак, муболаға бўлмайди. Шу кунгача элликка яқин турдош …
БатафсилТадбирнинг юксак самарадорлиги эътироф этилди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркиянинг “Diyanet” жамғармаси ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари маркази (ИСАМ) билан ҳамкорликда ташкил қилинган Ҳанафий мазҳаби бўйича IV йиллик халқаро конференция 6 июнь куни ўз ишини якунлади. Анжуманнинг сўнгги босқичида ҳанафий фиқҳига оид матнлар мутолаа қилиниб, Нажмиддин Умар Насафийнинг “Ал-Фоиқ фи шурутил васоиқ” асаридаги Қорахонийлар даврига оид …
БатафсилМавзулар қамрови кенгайди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркиянинг “Diyanet” жамғармаси ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари маркази (ИСАМ) билан ҳамкорликда ташкил қилинган Ҳанафий мазҳаби бўйича IV йиллик халқаро конференция 5 июнь куни ўз ишини давом эттирди. Анжуманнинг иккинчи куни маҳаллий олимлар маърузалари билан бошланди. Унда мовароуннаҳрлик алломалар фиқҳий қарашларининг ҳанафий ҳуқуқ тизимидаги ўрни, бу борада …
Батафсил