Каттақўрғон педагогика институтида талаба ёшлар иштирокида «Раҳбар ва болалар» учрашуви ташкил этилди. Унда Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова ёшлар билан мулоқот қилиб, улар учун яратилаётган имкониятлар, ўсиб келаётган авлод вакилларининг турли соҳаларда эришаётган натижалари, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.


Учрашувда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Т.Эвадуллаев ва А.Мамадалиев бугунги тезкор ахборот маконида ёшларни турли радикал ва мутаассиб оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш, Имом Бухорий илмий меросининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида маъруза қилди. Мутахассислар илғор фикрлар ва амалий тавсияларни ўртага ташлаб, бугунги кун ёшларига дахлдор долзарб масалаларни ёритиб берди.


Очиқ мулоқот ёшлар учун ўз фикрини эркин баён этиш, раҳбарлар билан бевосита мулоқот қилиш кўникмасини ривожлантириш, келгуси мақсад ва режаларини аниқ белгилаш имкониятини яратди.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





