Home / МАҚОЛАЛАР (page 83)

МАҚОЛАЛАР

Холисона бир фикр юритиб кўрайлик…

“Яхшига қилсанг яхшилик – ҳам айтади, ҳам қайтади.  Ёмонга қилсанг яхшилик – на айтади, на қайтади”  Меҳрибон Яратган Парвардигоримиз Аллоҳ таборака ва таолога хамду-санолар айтиб, Ҳазрат Пайғамбаримиз Жаноб Муҳаммад мустафо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту шарифлар айтиб, ўтмишда ўтган барча тарбиялаб ўтганларимизга Аллоҳ таолонинг раҳматларини сўраб, ҳозир тарбиялаб турганларимизга кўпдан-кўп ташаккуру-миннатдорчиликлар …

Батафсил

Ҳеч кимга ҳеч нарса қолдирмаган китоб ва ҳикмат! Шуларга амал қилсак — марра бизники!

Долзарб мавзу Ҳаммамиз ҳар куни кузатадиган, лекин ҳар доим ҳам эътибор қаратмайдиган бир неча ҳолатлар: 1) тонг отиб, қуёш чарақлаб турса ҳам, қатор симёғочларда ёниб турган кўча чироқлари; 2) одамлар ўтиб-қайтадиган кўча бўйидаги жўмраклардан сувнинг беҳуда оқиб туриши; 3) кўздай яқин қўшнимиз оч-наҳор бўлса ҳам, яқинларимиз, ҳатто ака-укаларимиз, қариндошларимиз орасида …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙ МЕРОСИДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ВА УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР

Тарбия шахс, оила, жамият ва мамлакат ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Жамият аъзолари айниқса, ёш авлоднинг, тарбияси билан етарлича шуғулланмаган жамият турғунлик ва инқирозга маҳкумдир. Халқимизда одоб-ахлоқ ва тарбияга бу қадар эътибор берилиши бежиз эмас, чунки баъзан инсон илми билан ета олмаган чўққиларни чиройли одоб-ахлоқи билан забт этади. Миллий қадриятларимиз …

Батафсил

ИМОМ МОТУРИДИЙ ВА ЗОҲИДЛИК

Буюклар, шубҳасизки, буюк шахсият соҳиби бўлганлар. Улар аввало, инсонийлик, инсоф, диёнат, адолат, покиза қалб, тақво, парҳезкорлик сингари улуғ инсоний фазилатларни ўзларида жамлаганлар ва буюкликларини шунинг устига қурганлар. Зеро, шунингсиз буюкликка йўл йўқ. Аждодларимиз ҳам бежизга “Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин” ёки “Олим бўлма, одам бўл!” дейишмаган.      Имом Мотуридий …

Батафсил

АҲЛИ РАЪЙ МАДРАСАСИГА КИМЛАР АСОС СОЛГАН?

Саҳобалар даврининг иккинчи ярмида Макка, Мадина, Ироқ ва Шомда дастлабки фиқҳий мадрасалар юзага кела бошлади. Шундай мадрасалардан бири Ислом оламининг буюк йўналиши бўлган ироқлик алломаларнинг ўзига хос бўлган таълим мактаби вужудга келди. Аҳли раъй мадрасаси Ироқда асосан Куфа шаҳрида пайдо бўлиб, унга Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу, Али ибн Абу …

Батафсил

ИСЛОМДА БАҒРИКЕНГЛИК

Ўзбекистон мустақилликка эришган даврдан бошлаб миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенлик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ишларни амалга ошириш мамлакатнинг муҳим устувор йўналишидан бири бўлди. Мамлакатда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатлар ҳамжиҳатликда яшаши учун тенг шароит яратиш, давлатимизнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий …

Батафсил

ДУО ОДОБЛАРИ

Дуо ибодатдир. Дуода банда ўзининг хорлигини, Аллоҳга доим муҳтожлигини изҳор қилади, ўзига лозим деб билган нарсаларини сўрайди. Аллоҳ бандаларининг дуо қилишларини яхши кўради. Ҳар бир ибодатда унинг шартлари, талаблари ва одоблари бўлгани каби, дуонинг ҳам риоя қилинадиган жиҳатлари бор. Дуонинг одоблари ва қабул бўлишига сабаб бўладиган нарсалар – ихлос, маълум …

Батафсил

ФИРҚАЛАНИШНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Аллоҳ таоло ер юзида турли миллат ва элатларни яратди. Шунинг учун ҳам ислом дини инсонларни ўзаро яхши муносабатда бўлиб кун кечиришга, бир-бирларини яхшиликка бошлаб, ёмон ишларни қилишдан қайтаришга ундайди. Аллоҳ таолонинг инсонларни кўплашиб, жамоа-жамоа бўлган ҳолда яшашга мос қилиши, уларнинг бир-бирлари билан танишиши, хайрли ва эзгу ишларда ҳамкорлик қилишлари учундир. …

Батафсил

ТАСАВВУФДА УВАЙСИЙЛИК ЙЎЛИ

Увайсийлик – бир кишининг ўзи зоҳиран кўрмаган шахс ёки бир гуруҳ шахслардан маънавий боғланиш орқали илм олиши ва бунинг натижасида пайдо бўлган йўналишни англатувчи тасаввуф истилоҳи, тариқатларда сайру сулук бир шайх раҳбарлигида амалага оширилади. Шу билан бирга истисно ҳолларда шайхсиз ҳам Ҳаққа эришиш мумкин. Бу йўлга увайсийлик дейилади[1: 72]. Пайғамбар …

Батафсил

БАЙРОҒИМИЗ – МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ РАМЗИ

Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсолидир. Ер юзида икки юздан ортиқ давлат бор ва албатта, ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини …

Батафсил