Home / МАҚОЛАЛАР (page 69)

МАҚОЛАЛАР

“ҲАЙРАТУЛ АБРОР” ИНСОННИ КОМИЛЛИК ЧЎҚҚИСИГА ЭЛТАДИ

Мамлакатимизда аждодлар ижодини ўрганиш, маданий мерос, миллий қадриятларни тиклашга катта эътибор берилиб, улуғ алломаларимиз ҳаёти ва фаолиятини ижтимоий-иқтисодий, тарихий, маданий ва илмий жиҳатдан чуқур тадқиқ этиш ва кенг халқ оммасига тарғиб қилиш учун қулай имкониятлар яратилди. Шарқ халқлари адабиётида достоннавислик шаклларидан бири – “Хамса” ёзиш билан боғлиқ адабий анъанага Низомий …

Батафсил

СОҲИЛИ ЙЎҚ ДЕНГИЗ

Аллоҳ таоло Имом Бухорийга катта фазл ва шараф ато этди. Илм йўлида қилган хизматлари самараси ўлароқ, у кишининг шуҳратини бутун дунёга ёйди. Аллома шаънига устозлари, замондошлари ва кейин яшаб ўтган, тарихда ўчмас из қолдирган етук уламолар, буюк муҳаддислар ва дин пешволари томонидан айтилган васфлар зарҳал ҳарфлар билан тарих саҳифалари орқали …

Батафсил

СОХТА САЛАФИЙЛАР “АЛ-ФИҚҲ АЛ-АКБАР” ИМОМ АБУ ҲАНИФАГА ОИД ЭМАСЛИГИНИ ИСБОТЛАЙ ОЛМАДИ!!!

Сохта салафийлар “Фиқҳул акбар” Имом Абу Ҳанифага оид эмаслиги” деб аталган видео дарсида “Фиқҳул акбар” гўё Имом Абу Ҳанифага оид эмаслиги борасида 16 та китобдан далил келтирган. Бироқ, улардан фақат 3 тасигина ўрта асрларда ёзилган манбалар. Биттаси эса ХIХ аср манбаси. Қолган барча асарлар, яъни 12 таси ХХ-ХХI асрларда, яъни …

Батафсил

ҲАНАФИЯ АҚИДАСИ МОТУРИДИЯ НОМИ БИЛАН ТАНИЛДИ

Имом Муртазо Забидий (1145-1205 ҳ./1732-1790 м.) “Итҳоф ас-содат ал-муттақин” асарида нақл қилади [2/14]: “Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Муҳаммад, Зуфар ва Абу Ҳанифанинг ўғли Ҳаммодлар ўзлари илмда пешво бўла туриб, мухолифлар билан калом илми бўйича ўзларига яраша мунозара қилганлар. Шунингдек, Имом Абу Ҳанифа ўз замонида ушбу умматнинг мутакаллими бўлган”. Сўнгра …

Батафсил

Ҳадис талабидаги сафар ҳақида нималарни биламиз?

Ҳадисшунослик энг шарафли илмлардан биридир. Зеро, бошқа шаръий илмлар ҳадис илмида жамланади. Бу илмларнинг барчаси ривоят илмига таянади, ривоят эса ҳадисдир. Шубҳа йўқки, илм талабида сафарда бўлиш ва олимлар билан учрашиш ақлни чархлайди, тушунчаларни тузатади. Қадим замонлардан илм талабида сафарга чиқиш уламоларнинг аломатларидан бири бўлиб келади. Бунинг ёрқин мисоли Аллоҳ …

Батафсил

Миллий бирдамлик – миллат учун бир тан, бир жон демак

Ватан остонадан, инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқдан бошланади. Улғайиб вояга етган заминга меҳрли бўлиш, унинг ҳар бир ҳовуч тупроғини муқаддас, деб билиш, кўзга тўтиёдек суртиш, бир умр фарзандлик садоқати билан яшаш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Халқимизда “Ватанни севмоқ имондандир”, дейилади. Бу ҳикмат мазмунидан элимиз инсон ўзи …

Батафсил

XX АСР БОШЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ МАОРИФИ ТИЗИМИДА БОШ ВАҚФ ТАШКИЛОТИ ВАЗИФАСИ

Тарих силсиласида суверен давлатлар ўз ҳудуди учун миллий таълим ва тарбияни қадриятлари асосида бойитиб, замонавийлаштириб боргани кўпчиликка манбалар асосида аён. XIX аср ўрталари Ўрта Осиёда бошланиб кетган сиёсий келишмовчиликлар, тожу тахт курашлари минтақамизнинг Чор Россияси мустамлакасига айланишига сабаб бўлди. Илм-фан ва цивилизация ўчоқларидан бири бўлган Туркистон иқтисодий таназзул ва сиёсий …

Батафсил

ЁЛҒОН СЎЗЛАМАСЛИК ЁХУД ЧИН СЎЗНИНГ САОДАТИ ҲАҚИДА

Сўнгги вақтларда жамиятимизда алдов ва фирибгарлик йўли билан ўзгалар мол-мулкини қўлга киритишга уриниш билан боғлиқ нохуш ҳодисалар урчиб бораётгани сир эмас. Бундай ҳолатларни расмий статистик маълумотлар ҳам тасдиқламоқда. Жумладан, 2019 йилнинг январь-июль ойларида мамлакат бўйича 1954 та фирибгарлик жинояти рўйхатга олинган бўлса, 2020 йилнинг шу даврида бу рақам 3881ни ташкил …

Батафсил

Қурбонлик фазилатлари: қандай жонзотни қурбонлик қилиш ножоиз

Аллоҳга қилинган ибодат, яхши ва солиҳ амаллар унга яқинлашишга ва унинг розилигини топишга бир воситадир. Ана шу солиҳ амаллардан бири бу – қурбонлик саналади. Қурбонлик орқали Аллоҳ бандасини ўз молидан воз кеча олиш имтиҳонидан ўтказади. Қурбонлик қилишлик фазилатли ва гўзал амаллардандир. Қурбонлик бошқа ибодатлар каби Аллоҳ учун дейилса-да, аслида унинг …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИЛМИЙ САФАРЛАРИ

Имом Бухорий ўн олти ёшигача Бухорода таълим олган. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ватани ва ислом динининг маркази бўлган Ҳижозга юзланган. Имом Бухорийнинг хос шогирди ва котиби Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ Бухорий бундай дейди: “Имом Бухорий: “Мен ўн олти ёшимда Ибн Муборак ва Вакиънинг китобларини ёд олдим. …

Батафсил