Home / МАҚОЛАЛАР / ҲАР БИР ҲАДИС ЁЗИШДАН ОЛДИН ҒУСЛ ВА ИККИ РАКААТ НАМОЗ…

ҲАР БИР ҲАДИС ЁЗИШДАН ОЛДИН ҒУСЛ ВА ИККИ РАКААТ НАМОЗ…

Субҳаналлоҳ!

   Халаф Хайём айтганлар: «Иброҳим ибн Маъқилдан эшитдим. У киши Бухорийнинг: “Исҳоқ ибн Роҳавайҳнинг ҳузурларида эдим. У кишининг ёнларида ўтирганлардан бир киши: “Қанийди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тўплаган мухтасар бир китоб жамлаганларингизда эди”,   деди. Ўшанда кўнглимга ҳадисларни тўплаш нияти келди ва уларни йиға бошладим”, – деганларини эшитган эканлар».

   Яна юқоридаги санад билан Бухорий айтганлар: “Мен бу китобимни 600 минг ҳадисдан сайлаб олдим”. Фарабрий хабар бериб шундай дедилар: «Менга Муҳаммад ибн Исмоил: “Мен “Саҳиҳи Бухорий”га қайси ҳадисни ёзган бўлсам, ундан олдин ғусл қилиб, икки ракаат намоз ўқирдим”, – дедилар».

   Иброҳим ибн Маъқил хабар бердилар: «Бухорийнинг: “Бу китобимга фақат саҳиҳ бўлган ҳадисларни киритдим. Китоб чўзилиб кетмаслиги учун киритилмаган саҳиҳ ҳадислар ҳам бор”, – деган сўзларини эшитдим».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

САДАҚА (эҳсон) нинг энг ноёб 80 та ТУРИ

«Кимки бир ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар кўпайтириб ёзилур. Кимки бир ёмон (гуноҳ иш) қилса, фақат ўша …