Home / МАҚОЛАЛАР (page 78)

МАҚОЛАЛАР

Дўст билан обод уйинг!

Инсон жамият аъзоси сифатида бошқалар билан муносабатга киришар экан, бу жараёнда иш, ўқиш, кундалик ҳаёт ва бошқа жабҳаларда ҳар хил одам билан муомала қилади. Кимдир ҳамкасб, кимдир ўртоқ, кимдир таниш ё ҳамроҳ бўлади. Булар ичида энг яхшиси дўстдир. Агар сиз одамни одамдан фарқламоқчи бўлсангиз, дўстларингиз, биродарларингиз ва яқин кўрганларингизнинг исмларини …

Батафсил

ДЕҲҚОН ЭЛНИ БОҚАДИ

Ўлкамизга баҳор келди. Доно халқимиз айтганидек “Боғбон боғини тузар, деҳқон даласин кезар” палла кирди, дала қирларларда экин тикин ишлари бошлаб юборилди. Халқимиз ризқи рўзи, дастурхонимизнинг тўла-тўкислиги ва эл-юрт фаровонлиги энг аввало, заҳматкаш дехқонларимиз етиштирадиган маҳсулотлар, она табиат ноз-неъматлар билан ўлчанади. Ҳар бир онгли инсон курраи заминнинг қайси жойида яшамасин, албатта …

Батафсил

ЮЛДУЗЛАР ИЛМИДАН ОСМОН ҚАДАР ЮКСАЛГАН АЛЛОМА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг қадимий ва мўътабар маскани – Хастимом даҳасида барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази биноси билан танишиб, унинг асосий пештоқини қуришда Самарқанддаги Улуғбек мадрасасидан андоза олиш кераклиги ҳақида ғоят муҳим таклифни илгари сурди. Ушбу таклифнинг тарихий аҳамиятини англаш учун султон Улуғбек ҳаёти ва илмий меросини …

Батафсил

Аёлга эҳтиром — бахтли оила калити

Бахтли оила — барча инсонларнинг олий орзуси. Бундай хонадон фақат унинг аъзолари ўртасидаги эҳтиромга асосланган бўлади. Агар бунинг акси бўлса, оила пойдевори дарз кетади, устунлари барбод бўлади. Аёлга эҳтиром деганда, бир қатор муҳим татбиқий одоблар назарда тутилади. Аввало, аёлга эҳтиром инсон зотига эҳтиромдир. Унга озор берилмайди, хорланмайди, ҳуқуқлари поймол қилинмайди. …

Батафсил

Ёш Бухорийнинг ҳадис илмига иштиёқи

Муҳаддислар султони Муҳаммад ибн Исмоилнинг ҳаёти ҳадис илмининг олтин асрига тўғри келди. Милодий 810 йилда туғилган Муҳаммад ибн Исмоил ёшлигидан муҳаддислар билан ҳамнафас бўлиб вояга етди. Ўз сафдошларидан фарқи, Аллоҳ таолонинг у кишига берган кучли ёдлаш қобилияти эди. Камдан-кам одамга бериладиган бундай неъмат билан ёш Бухорий ўз давридан ҳозирги кунга …

Батафсил

ЎСМАТ OTA КИМ БЎЛГАН?

Мовароуннаҳр тарихи, маданияти ва маънавиятини юксак даражага кўтаришда самарқандлик алломаларнинг ўрни беқиёс бўлган. Бу соҳада нафақат Самарқанд шаҳри, балки унга туташ қишлоқлардан етишиб чиққан муҳаддис, фақиҳ, мутакаллимларни ҳам тилга олиб ўтиш мумкин. Шундай алломалардан бири ўз даврининг машҳур фақиҳи ва мутакаллими Муҳаммад ибн Абдулҳамид Усмандий Самарқандийдир. У ўзидан асло долзарблигини …

Батафсил

Жаҳолатга ботма, одамзод!

Илми йўқлар ўқимасин!  1) Ислом дини ҳикматларидан, шариат илмларидан, дунёвий билимлардан бехабарлар ўқимасин! Барибир англамайди. 2) Бесаводлар ўқимасин! Барибир тушунмайди. 3) Илми йўқлар ўқимасин! Барибир билмайди.  Инсон – табиати қизиқ… Баъзан муҳим ва долзарб ишлар турганда, арзимас, майда-чуйда нарсалар билан овора бўлиб, атрофидагилар билан ўзаро баҳслашади, тортишади. Борди-ю, мунозарада ютқазса, қарши томонни айблайди, …

Батафсил

САМАРҚАНДДА ЁЗИЛГАН ТАСАВВУФ МАНБАЛАРИ (XVII-XVIII асрларда)

Мустақиллик тарихимизни, халқимизнинг бой маънавий-маданий қадриятларини манбалар асосида чуқур ва мукаммал ўрганиш учун кенг имконият яратди. Ўзининг узоқ тарихига эга ўзбек халқининг ўтмиши шўро даврида бир ёқлама ёритилган эди. Айниқса, муқаддас динимиз ва у билан боғлиқ айрим масалаларни ўрганиш бутунлай назардан четда қолди. Бугунги кунда Ватан тарихини ўрганар эканмиз, халқимиз …

Батафсил

ИСЛОМ ОЛАМИНИНГ ДУРДОНАСИ

Жамиятдаги барча инсонларнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги, илмга интилиши умумтараққиётни белгилайди. Мустаҳкам илмларга асосланмасдан ривожланиш мумкин эмас. Бунинг учун эса юртимиз каби мамлакатларда асрлар давомида шаклланган ва мустаҳкамланган қадриятлар, буюк аждодлар мероси алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимизнинг ҳар бир гўшаси — шаҳарлар, қишлоқлар, овуллар улуғ сиймолар, алломалар учун бешик бўлган. Улар ёзма манбаларда …

Батафсил

ИЛМ – ИККИ ДУНЁ САОДАТИДИР

Инсон умри давомида турли билим ва кўникмаларга эга бўлади. Улар яхши ё ёмон, фойдали ё зарарли бўлиши мумкин. Динимиз бизни ўзимизга ва жамиятга, шунингдек, дунё ва охиратимизга фойдаси тегадиган илм олишга даъват қилади. Илм моддий ёки маънавий нарсаларнинг фитрати ва моҳиятини идрок этишдир. У – нафсларнинг ҳаёти ва озуқаси, ақлнинг …

Батафсил