Home / МАҚОЛАЛАР (page 122)

МАҚОЛАЛАР

ҚЎШНИЧИЛИК МАДАНИЯТИ

Ҳар бир жамият аъзоси ҳаёти давомида ўзининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда доимий равишда қўшниси билан мулоқотда бўлиб туради. Кўпинча, жамиятнинг тинч-осуда бўлишлиги ҳам жамият аъзоларининг ўзаро ва қўшнилари билан бўладиган чиройли муомалаларига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам азалдан ота-боболаримиз қўни-қўшнилар билан яхши муомалада бўлиб, тўй-ҳашам, маросим ва ҳашарларда ёнма-ён туриб …

Батафсил

Ёшларга таълим ва тарбия беришда миллий ва маънавий меросимизнинг ўрни

“Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала – бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз …

Батафсил

Жамиятнинг маънавий ҳаётида муқаддас қадамжоларнинг аҳамияти

Ватанимиз Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, муқаддас зиёратгоҳларни мукаммал ўрганиш, тарихан илмий таҳлил этиш, ушбу қадамжолардаги буюк сиймолар, авлиёлар томонидан яратилган маънавий меросни тиклаш ва тадқиқ этиш ва кенг жамоатчиликка етказиш масаласида муҳим аҳамиятга эга бўлган ташкилий ишлар ва тадбирлар бугунга қадар амалга оширилиб келинмоқда. Муқаддас зиёратгоҳлар халқимизнинг турмушида қадимдан …

Батафсил

Ҳажномалар: Тошкент тошбосма нусхалари

Бугунги кунда муборак ҳаж сафарига борувчи зиёратчилар учун кўплаб қулай шароитлар яратилди. Лекин бу муборак ҳаж сафарлари қарийб бундан бир аср илгари қандай эди ва унда ҳаж зиёратчилари қандай шароитларда бу ибодатларни бажаришар эди деган савол ўртага чиқади. Мазкур тадқиқот, асосан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик …

Батафсил

Касалликнинг энг ҳавфлиси бу Ҳасаддир!

Биламизки, ҳаётда яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик ва қабоҳат, адолат ва зулм аралаш учрайди. Инсон эса, Аллоҳ таолонинг кўрсатмалари асосида доимо ақлини ишлатиб яхшини ёмондан ажрата олиши лозим. Инсонлар баданидаги моддий ва жисмоний хасталикка эътибор берадилару, қалб ва руҳдаги дардларига бепарво бўладилар. Аслида моддий хасталикдан кўра маънавий касаллик хавфлироқдир. Чунки бадандаги …

Батафсил

“Фатовойи Сирожиййа” асари ва унинг аҳамияти

Фарғона фиқҳ мактабининг йирик вакили Сирожиддин Али ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Сулаймон Ўший Фарғоний Ҳанафий Шаҳидий (ваф. 568/1173) ислом оламида ўз илмий асарлари билан ўчмас из қолдирган шахсдир. Унга берилган қатор нисбалар билан бир қаторда “Шаҳидий” нисбасининг берилиши унинг Фарғона водийси таркибига кирган Ўшнинг Шаҳидтепа деган жойидан бўлганлигига ишорадир. …

Батафсил

Ҳадисларда ёшлар тарбияси

Ҳозирги кунда айниқса ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, хуқуқий, сиёсий маданиятини ва ҳуқуқий-диний онгини ошириш бўйича самарали тизимни яратиш, уларда ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш зарур. Ҳар бир миллатнинг келажагини ёшлар белгилайди. Уларга берилаётган эътибор миқёси миллатнинг савиясини кўрсатади. Ёшларнинг муносиб ворислар бўлиб етишишида таълим-тарбиянинг ўрни беқиёс. Президентимиз ташаббуси билан …

Батафсил

Адашган фирқаларга раддия беришда алломаларимиз илмий меросининг аҳамияти

Ҳозирги вақтда фаолияти кузатилаётган диний-экстремистик оқимлар қарашларидаги аксар унсурлар асосан VII-IX асрларда вужудга келган хорижия, муътазилия, қирмития, қадария, жабария каби тоифалар ғояларининг инъикоси дейиш мумкин.  Бинобарин, ўз даврида юртимиздан чиққан алломаларимиз асарлари билан калом илми бўйича ҳар бир масалада қарашларини билдириб, нақлга таянган ҳолда уларга илмий асосларга эга раддиялар берганлар. …

Батафсил

Самовий китоблар ичида Қуръони каримнинг тутган ўрни

Аллоҳ таоло Одам ва Ҳавони ерга тушириб, уларнинг насллари ер бўйлаб тарқалганидан кейин уларни ўз ҳолича ташлаб қўймай, балки уларнинг ичидан расуллар[1] ва набийларни[2] танлаб олиб, уларни ўзининг халқига элчи қилиб юборди. Натижада расуллар халқларни ягона Аллоҳнинг ибодатига чорлаб, уларга дунё-ю охират саодатига кафил бўлувчи шариатни баён қилиб, иймон келтирганларга …

Батафсил

Муқаддима кўпинча ғалатилик хусусиятига эга бўлади

Бу воқеа рўй берганига бир асрдан ошди. Кунлардан бир кун Бостон вокзалида одмигина кийинган эр-хотин поезддан тушди. Ён-атрофдагилар уларга қишлоқдан келиб қолиб, энди боши айланиб турган одамларга қарагандек қарашди. Лекин аслида эр-хотин кам эмас, кўп эмас, нақд Гарвард университетига кетаётган эди. Улар қабулхонага кириб ректор билан кўришиш ниятини билдирди. Табиийки, …

Батафсил