Home / МАҚОЛАЛАР (page 117)

МАҚОЛАЛАР

Конституция – ҳаётимиз қомуси

Конституция – сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, “ўрнатиш, белгилаш, тасдиқлаш, тузук” маъноларини билдиради. Конституция – давлатнинг Асосий Қомуси бўлиб, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ва ҳокимият, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи кучдир. Конституциявий демократик ва очиқ фуқаролик жамият қуришни мақсад қилиб, Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўлининг беш тамойилидан …

Батафсил

Конституция – асосий қонунимиздир

«Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукурчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир». (Иброҳим сураси, 7-оят). Конституция – давлатнинг асосий қонуни бўлиб, энг юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатдир. Конституция давлат тузилишини, унинг бошқарув шаклини, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатларини, шахснинг ҳуқуқи, эркиннлиги …

Батафсил

Исломда бағрикенглик тамойиллари

Аллоҳ таоло ер юзида турли миллат ва элатларни, турли хил тилларда сўзлашувчи халқларни яратишининг ҳикматларидан бирини бундай баён этади: “Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво) дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат) лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида …

Батафсил

ЧЕСТЕР БИТТИ КУТУБХОНАСИДАГИ “САҲИҲИ БУХОРИЙ” АСАРИ ВА ҲАДИС, ТАФСИР, ФИҚҲ ИЛМИГА ОИД БЎЛГАН БОШҚА ҚЎЛЁЗМАЛАР

Ирландиянинг Дублин шаҳрида Алфред Честер Битти (1875-1968) кутубхонасида сақланаётган ҳадис, тафсир, фиқҳ илмига оид бўлган асарларнинг қўлёзма нусхалари ўтмишдан дарак берувчи нодир китоблар саналади. Чeстeр Битти кутубxoнаси – Дублин қалъасида, Дамe Стрeeт ва Кристчурч сoбoрига яқин жойда жoйлашган бўлиб, кутубxoна ва музeйга кириш бeпул. Чeстeр Битти кутубxoнасидаги қўлёзмалар VIII асрдан …

Батафсил

“ТАФСИРИ ЖАЛОЛАЙН” АСАРИ

Тафсир илми ислом илмлари ичида энг мўътабари ва Қуръони карим маъноларини шарҳлаб, тушунтириб берувчи фандир. Ислом уламолари бу илмга катта эҳтимом билан ёндашиб, кўплаб китоблар таълиф этганлар. Ҳар бир ёзилган тафсир ўзининг хос услуби, йўналиши билан бошқасидан фарқланади. Шунга биноан уларнинг қадри ҳам турлича. Тафсир китоблари ичида “Тафсири жалолайн” номи …

Батафсил

Тажвид илмининг фан сифатида шаклланиши

Инсоннинг ҳаёти давомида қиладиган яхшиликлари, ибодатлари ичидаги энг буюги ва Аллоҳ таолога кўпроқ яқинлаштирувчи иш бу шубҳасиз, Қуръони карим қироатидир. Каломи шарифда бунга қуйидагича буюрилган: “Бас (энди), Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар”[1]. Ҳадиси шарифда эса бундай дейилади: “Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни соҳибига шафоатчи бўлиб келади”.[2] Қуръонни ўқиш учун эса, …

Батафсил

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ – ТУРМУШ ОБОДЛИГИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оила институтига алоҳида эътибор қаратила бошланди. Оила тўғрисидаги қонунчилигимизнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаб бориш, жамиятда ўзларига муносиб ўрин топишида кўмак бериш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Оила қуриш масаласи ҳар бир инсон ҳаётида улкан ҳодиса ҳисобланади, бу масаланинг муҳим аҳамият касб этишини оила …

Батафсил

Тараққиёт ва тафаккурни рад этиш жоҳилликдир

«Макка фатҳидан кейин ҳижрат қилишлик йўқдир» Замонавий давлат бошқарувини куфрда айблаб, Пайғамбар даврини қўмсовчи ва ҳижратни тарғиб қилувчи тоифаларга мисол қилиб, бугунги кунда айрим сохта салафий, деб ном олган тоифаларни келтириш мумкин. Улар ўзи туғилиб ўсган ватани, миллати, ҳатто ота-онасига қарши чиқиб, «ҳижрат» деган тушунчани ёшлар онгига сингдиришга уринмоқда. Уларни …

Батафсил

ЯХШИ ОИЛА – МАҲАЛЛА ФАХРИ

Маҳалла ҳар биримизнинг туғилиб, вояга етган табаррук масканимиз бўлгани сабабли, уни биз “саждагоҳ, остона, кичик Ватан” деб ҳам атаймиз. Халқимизда, жамоа бўлиб яшаш узоқ тарихий илдизларга бориб тақалади. “Айрилмагин элингдан, қувват кетар белингдан”, “Элга қўшилсанг, эр бўласан, элдан ажралсанг, ер бўласан”, “Ҳашар – элга ярашар”, “Элдан айрилгунча, жондан айрил”, “Гилам …

Батафсил

Оиланинг дарди – жамиятнинг ҳам дарди

Жамият ҳаётининг равнақи кўп ҳолларда оиланинг қай даражада эканлигида намоён бўлади. Жамият оилаларнинг мажмуидир. Шунинг учун жамиятнинг аҳволи билан оиланинг аҳволи бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Шунга кўра, жамиятдаги норасоликлар тўғридан тўғри оилага, ёҳуд оиладаги иллатлар жамиятга ўз таъсирини ўтказади. Ҳар бир ажралиш, кўзи маъюс бола, ҳар бир ёлғиз эркак, ҳар бир …

Батафсил