Home / МАҚОЛАЛАР / Математикада номаълум сонни ким “X” деб белгилаган?

Математикада номаълум сонни ким “X” деб белгилаган?

Бунинг тарихи IX асрда Хоразмда бошланган. Яъни, бизнинг Ўзбекистон заминида.

Ҳаммаси “алгебра”, “алгоритм” каби атамалар муаллифи Муҳаммад Хоразмийга бориб тақалади. Буюк аллома тенгламалар ечимига оид фан – алгебрага (ал-жабр – тенгламада чап томондагини ўнг томонга ўтказиш ва бунда мусбатни манфийга ё манфийни мусбатга, кўпайтиришни бўлишга ё бўлишни кўпайтиришга ўзгартиришни англатади) асос солган чоғлари ҳали формула ишлатиш расм бўлмаган эди. Шунинг олим тенгламаларни сўзлар билан ифодалаган ва номаълум сонни “шай” (арабчадан ўгирганда “нарса” маъносини беради) деб атаган. Масалан, учта нарса 15га тенг (3х=15) – демак, нарса 5га тенг (х=5) бўлади.

Бевосита бугунги “Х”га келсак, Хоразмийдан анча кейин, XII асрда алломанинг асари Испанияга бориб қолади ва эски испанчада “ш” дейиш учун “х” ҳарфи ишлатилгани боис, у ерда номаълум сонни “xei” деб ёзишади. Орадан вақт ўтиб, формулалар ишлатила бошлагач, “xei” – “шай” қисқариб, ундан фақат “х” қолади. Шу тариқа бутун дунё номаълум сонни “х” билан белгилайдиган бўлади.

Музайяна МАШРАБХОН

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …