Home / МАҚОЛАЛАР (page 50)

МАҚОЛАЛАР

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” – УСТОЗ ЎГИТИ БИЛАН ЯРАТИЛГАН АСАР

Мовароуннаҳрнинг икки йирик муҳаддиси Исҳоқ ибн Роҳавайҳ билан Имом Бухорий ўртасидаги илиқ муносабат, устоз ва шогирдлик узоқ йиллар давом этган. Имом Бухорий тиришқоқлиги, билимга чанқоқлиги ва ҳофизасининг кенглиги билан устозларини ҳайрон қолдирган. Кўплаб муҳаддислар ривоят қилган ҳадисларни ёд билиши унинг истеъдоди юксаклигидан далолат беради. Устози Исҳоқ ибн Роҳавайҳ унга саҳиҳ …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”ГА ҚАДАР ҲАДИСШУНОСЛИКДА ЁЗИЛГАН ҲАДИС ТЎПЛАМЛАРИ

Маълумки, III/IX аср Ислом оламида ҳадис илмининг гуллаб яшнаган ва ривож топган даври бўлди. Бу асрда муҳаддислар ҳадисларни ёзиш, уларни жамлаш, тартибга солиш ва саҳиҳларини бошқаларидан ажратиш ва тўпланган ҳадисларни илмий нуқтаи назардан муайян қонун-қоидаларга таянган ҳолда тартибга тушириш ишларини бажаришди. Муҳаддислар султони Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий (ваф. 256/870) ҳадис …

Батафсил

ИНСОН – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ УЛУҒ ҚАДРИЯТИ

Ер юзидаги барча нозу-неъматлар одамлар фаровон яшаши учун яратилган. Барча шарт-шароитлар инсон учун, унинг ҳаёти қувончли бўлиши учун мўлжалланган. Инсон тайёр неъматларга эгалик қилибгина қолмай, ҳаётини янада гўзал, янада мароқли, янада қулай қилиш учун тер тўкиб, меҳнат қилади. Инсон ўз онги, тафаккури туфайли доимо ҳаракатда бўлиб, олға интилади. Булар, албатта, …

Батафсил

ТОБЕИНЛАР ДАВРИДА ҲАДИСЛАРНИНГ ЁЗИЛИШИ

Тобеинлар нафақат суннатни, балки бутун динни саҳобаи киромлардан ўрганди. Устозларидан кейин рисолатни бутун инсониятга етказишни ўз зиммасига олди ва бу вазифани ниҳоятда эҳтиёткорлигу омонатдорлик билан бажарди. Чунки бу даврда фитналар авж олди, адашган фирқалар кўпайди ва ҳар хил бидъатлар урчий бошлади. Шу билан бирга, инсон ўз феъли (хатти-ҳаракати)нинг яратувчиси дейдиган …

Батафсил

“ТИЛБАТУТ ТАЛАБА” АСАРИНИНГ ЁЗИЛИШ ТАРИХИ, УСЛУБИ ВА ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ

“Тилбатут талаба” асарининг муаллифи Имом Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Луқмон Насафий Ҳанафийдир. Барча тарихчи олимлар унинг таржимаи ҳолини ўз китобларида қуйидаги тартибда келтирган: “Ат-Таҳбийр” 1ж/527-бет, “Мўъжамул адиббо” 16ж/70-71-бетлар, “Ал-Ибар” 4ж/102-бет, “Ас-Сияр” 20ж/126-127-бетлар, “Уйунут таворих” 12ж/375-бет, “Миръатул жинон” 3ж/267-бет, “Ал-Жавоҳирул музийя” 1ж/394-395-бетлар, “Лисонул мийзон” 4ж/327-бет, “Тожут …

Батафсил

“КИЧИК ТИБ ҚОНУНИ” АСАРИ ҲАҚИДА

“Кичик тиб қонуни” услубининг қисқалиги ва мазмунан бойлиги билан Ўрта асрларда оддий аҳоли ва амалиётчи табибларга ундан ҳар томонлама кенг фойдаланиши учун имкон яратган. Амалдорлар бу асарни вақф муҳри билан тасдиқлаб, шахсий кутубхонасида сақлаган. Асарнинг ҳудудларга тарқалиб, турли даврларда котиблар томонидан кўчирилгани, бу асарга эҳтиёж жуда юқори бўлганини кўрсатади. Тиб …

Батафсил

АМИР ТЕМУРНИНГ АВЛИЁЛАР ВА ДИН ПЕШВОЛАРИНИНГ МАҚБАРАЛАРИГА ВАҚФ МУЛКИ АЖРАТИШИГА ОИД БАЪЗИ МАЪЛУМОТЛАР (“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ” МИСОЛИДА)

Юртимизда, умуман ислом дунёсида вақф мулки ер эгалигининг муҳим бир тури ҳисобланиб келган. Вақф сиёсати эса мусулмон давлатларининг қишлоқ хўжалиги ва диний сиёсатининг муҳим йўналиши бўлган. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”да вақфга шундай таъриф берилади: “Вақф (араб.) — мусулмон мамлакатларида давлат ёки айрим шахслар томонидан диний эҳтиёж ёки хайрия ишлари учун ажратилган …

Батафсил

СОХТА МУЖОҲИДЛАР

“Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган, сўнгра шубҳа қилмаган ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари ила жиҳод қилганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина (иймонида) содиқлардир” (Ҳужурот сураси, 15-оят). Баъзилари эса қандайдир обрў ёки мол-мулк орқасидан қувган гумроҳ кимсалардир. Яна баъзилари эса аламзада ҳаётда мақсадларига эришолмаган одамлардир. Улар умуман илм …

Батафсил

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ИНСОНПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИДАН ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ФОЙДАЛАНИШ

Буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий қолдирган маънавий мерос нафақат халқимизнинг, балки бутун инсониятнинг маънавий мулкига айланган. Чунки, ҳазратнинг инсонпарварлик ғоялари миллатидан, жинсидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар умуминсониятнинг манфаатига хизмат қилмоқда. Навоий ижодининг марказида инсон туради. Алломанинг назаридаги инсон ижодкор, қобилиятли, билимли, сабр-қаноатли, ростгўй адолатли, ҳалол, инсофли …

Батафсил

«Исломда кийиниш одоби»

Ислом инсонни мукаррам қилиш бўйича кўрган чоралар ичида либос масаласи ҳам бор. Бу масалада инсоннинг кийиниш маданиятига риоя қилиши ўзи учун обрў ва мартаба экани, гўзаллик ва зийнат экани бир нечта китобларимизда зикр қилинган. Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади: «Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат …

Батафсил