Home / МАҚОЛАЛАР

МАҚОЛАЛАР

ИМОМ МОТУРИДИЙ ҚАРАШЛАРИДА ИМОН МАСАЛАСИ

Аҳли сунна вал жамоа ақидаси баён қилинган диний адабиётларнинг аксариятида имон масаласига қисқача ёки батафсил тўхталиб ўтилганига гувоҳ бўламиз. Чунки имон масаласи – бу инсоннинг жони, моли, ор-номуси, қўйингки, дунё ва охирати билан боғлиқ ҳассос масаладир. Буюк аждодимиз, аҳли сунна вал жамоанинг икки қутбидан бири саналмиш Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ҳам …

Батафсил

100 та сирли ибора

100 та СИР-АСРОРЛИ ИБОРА ёхуд ОДАМЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ (оила, уй, ишхона, жамоат жойлари) ДАГИ 100 та “СЕҲРЛИ СЎЗ” ни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:  (1-қисм) КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:   “…Одамларга ширинсўз бўлинг!” (Бақара сураси 2/83 оят).   “Аллоҳнинг раҳмати сабабли Сиз, эй, Муҳаммад, саҳобаларга мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, улар атрофингиздан тарқалиб …

Батафсил

Соҳибқироннинг Улуғтоғдаги битиги

“Темур қад-қомати келишган, баланд бўйли, пешонаси кенг, боши гавдасига мос, ёноқлари қирмизи, юзи оқ, овози кучли эди. Куч-қуввати жасоратидан кам эмасди. Елкалари кенг, бармоқлари қалин, болдирлари кучли, мушаклари бақувват эди. Узун соқол қўйганди. Ўнг қўли ва ўнг оёғи шикаста эди. Ўлимнинг юзига тик боқарди. Умрининг сўнгида, етмишга яқинлашиб қолган бўлса …

Батафсил

ТУРКИСТОН АТАМАСИНИНГ ТАРИХДАГИ БАЪЗИ МАНБАЛАРДА ҚЎЛЛАНИШИ

Кишилар оқ-қорани таниб, тирикчилик қила бошлабдики, теварак атрофдаги ерларни, дарё ва кўлларни, тоғлару қир адирларни маълум бир ном билан атаб келган. Дастлабки топонимлар содда номлар билан ифодаланган. Улар атрофдаги табиий муҳитни тасаввур қилиш имкониятини кенгайтирган. Одамлар жойларни ўзига қулай ном билан атаб келган. Ҳали ёзув пайдо бўлмагани сабабли, ибтидоий замондаги …

Батафсил

МУҲАММАД ВАФО КАРМИНАГИЙНИНГ «ТУҲФАТ АЛ-ХОНИЙ» АСАРИ МУҲАММАД РАҲИМХОН ФАОЛИЯТИГА ДОИР МУҲИМ МАНБА СИФАТИДА

Ўзбек давлатчилигида 164 йил ҳукмронлик қилган сўнгги сулолалардан саналмиш манғитлар тарихининг Муҳаммад Раҳимхон подшоҳлик даврини ўрганишда Муҳаммад Вафо Карминагийнинг «Туҳфат ал-хоний» асари алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу асар манғитларнинг дастлабки ҳукмдори Муҳаммад Раҳимхон топшириғига кўра ёзилган бўлиб, унинг ҳаёти ва сиёсий фаолиятига бағишланган. Шу жиҳатдан мазкур асар Муҳаммад Раҳимхоннинг Бухоро хонлигидаги …

Батафсил

САМАРҚАНДЛИК ЖАДИД АЛЛОМАЛАР ФАОЛИЯТИ ТАРИХИДАН

Юртимиздан етишиб чиққан жадид алломалар халқимизни маърифатли қилиш бўйича катта ишларни амалга оширди. Уларнинг асосий мақсади юртимизни ривожланган давлатлар қаторида кўриш эди. Шу мақсадда жадид алломаларимиз томонидан кўплаб янги усул мактабларига асос солинди, янги дарсликлар яратилди ва бир қанча газета ва журналлар нашри йўлга қўйилди. Самарқандда фаолият юритган жадидлар ҳам …

Батафсил

БУЮК МУҲАДДИСЛАР ДЎСТЛИГИ

Мовароуннаҳрнинг икки буюк муҳаддиси Имом Доримий ва Имом Бухорий нафақат бир даврнинг уламоси, балки ўрталарида яқин дўстлик муносабатлари қурилган ҳамфикр, ҳаммаслак олимлардир. Бири устоз, иккинчиси шогирд мақомида бўлса-да, тарих уларнинг биродарлик ришталарини кўпроқ мадҳ этган. Имом Доримий Бухорийдан 13 йил олдин, 797 йил Самарқандда туғилган. Бухорий эса 810 йили Бухорода …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳаси тараққиётида унинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши ва такомиллаштирилиши муҳим аҳамиятга эгадир. Мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида аҳоли саломатлигини сақлашнинг янгиланган тизими шакллантирилди. Мазкур тизим фаолияти натижасида энг замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда даволаш усуллари кенг миқёсда ривожланди. Аммо, шунга қарамасдан, мазкур соҳанинг ривожланишига халақит …

Батафсил

ИМОМ МОТУРИДИЙ – ИНСОН МОҲИЯТИНИНГ МАНТИҚИЙ АСОСЛАРИ ҲИМОЯЧИСИ

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган «Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги Президент қарори жуда катта ва беқиёс илмий мерос қолдириб кетган аллома аждодимизнинг таълимотига яна бир карра теран илмий нигоҳ ташлашга сабаб бўлди. Абу Мансур Мотуридий ҳаёти давомида Самарқанддан чиқмай, шогирдларига мусулмон илоҳиётининг сир-асрорларини, хусусан, ҳанафий мазҳабининг асл …

Батафсил

ҚОРАХОНИЙЛАР ДАВРИДА АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҚАТЛАМЛАРИ (Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асари асосида)

Қорахонийлар давлати ғарбда Қорақум чўлидан шарқда Лобнор кўлигача, шимолда Балхаш кўлидан жанубда Амударёгача бўлган улкан ҳудудни ўз ичига олган. Аҳолининг этник таркиби ҳам мураккаб бўлиб, уларнинг бир қисми туркий, яна бир қисми форс ва араб тилларида сўзлашган. Бундан ташқари, уларнинг ижтимоий ҳаёти бир хил бўлмаган. Улар яшаган жойларнинг географик шароити, …

Батафсил