Home / МАҚОЛАЛАР

МАҚОЛАЛАР

АЛЛОҲ ЗАМОН ВА МАКОНДАН ОЛИЙДИР

Мушаббиҳа ва карромийлар: “Аллоҳ таоло Арш устини макон тутган. У бошқа жисмларга ўхшамаган бир жисмдир. Бунга Аллоҳ таолонинг: ﴿الرَّحْمَنُ عَلَى الْعَرْشِ اسْتَوَى﴾ “Раҳмон Аршга истиво қилди”[1], деган сўзи далилдир”, дейди. Уларга бундай деймиз: “Бу ўринда “истиво” сўзи “истийло” (эга бўлиш) маъносида тушунилади”. Уларнинг: “У жисмдир”, деган сўзини эса Аллоҳ таолонинг: …

Батафсил

ЖАДИДЛАР ҒОЯСИ ВА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИДАГИ УЙҒУНЛИК

Жадид ҳаракати том маънода маърифатпарварлик ҳаракатидир. Маърифат тушунчасининг луғавий маъноси билиш, таниш ва билим демакдир, ёки кишилар билими, маънавиятини оширишга қаратилган таълим-тарбия жараёнидир. Маориф тушунчаси эса, табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги турли билимларни акс эттиради. Маърифатли киши деганда фаннинг бир ёки турли соҳаларидан маълум билим ва йўналишларни эгаллаган деган …

Батафсил

МАШҲУР МУҲАДДИСЛАРНИНГ МАСЛАКЛАРИ

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ 118/736 йилда таваллуд топган Ибн Муборак сиқа (ишонарли) бир ровий бўлиши билан бирга бир қанча китоб таълиф этган, ҳадис ривоят қилган ва ўз даврининг машҳур олими сифатида қабул қилинган[1]. Ҳорун Рашид халифалиги даврида Византияга қарши курашган. Унинг зоҳидлик ҳақидаги қараши дунёдан батамом узилиш эмас, балки …

Батафсил

ТАОМЛАНИШ СИРЛАРИ

ТАОМЛАНИШ  СИРЛАРИ (7 қисмдан иборат) ни УЛУҒ  УСТОЗ  УЛАМОЛАРИМИЗ  баён  қилиб  берганлар: АЛЛОҲ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ: «Бас, эй, мўминлар! Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покларини енг ҳамда, агар Аллоҳга ибодат этувчи бўлсангиз, Унинг неъматларига шукр қилингиз!» (Наҳл сураси 16/114 оят); «Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни ўйлаб кўрдингизми?! Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми?! Агар …

Батафсил

МИРЗО УЛУҒБЕК ВА УНИНГ САМАРҚАНД АКАДЕМИЯСИ МАЪНАВИЙ МЕРОСИДА СИНЕРГЕТИК МЕТОДОЛОГИЯНИНГ ЭВРИСТИК ТОМОНЛАРИ

Замонавий илмий методологияга муносиб ҳиссаси бўлган, синергетик, ғояларни ўзига акс эттирган илмий-фалсафий таълимот яратган Мирзо Улуғбек XV аср жаҳон аниқ-табиий фанлар соҳасида оламшумул тадқиқот олиб борган, ночизиқли тафаккур тарзи асосида илмий кашфиёт ва ихтиролар қилган, ижтимоий-гуманитар ва маданий фанлар соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган йирик аллома ҳисобланади. У жамиятдаги беқарорлик кузатилаётган, …

Батафсил

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚЎРҚҚАН ФИТНА

(Бир ҳадис шарҳи) Фитналар ҳар доим бўлиб келган. Бундай ишлардан энг ёмони ноҳақдан ширк ва куфрда айблашдир. Бунинг оқибатида одамлар тинчлиги бузилади. Одамларнинг жону молини ҳалол қилиб олиш, тартибсизлик келтириб чиқариш ва муқаддас ислом номидан террористик ҳаракатларни амалга ошириш шулар жумласидандир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни яхшиликка қандай буюрган бўлсалар, …

Батафсил

АҲЛИ СУННАНИНГ ИККИ БУЮК ИМОМИ

Сохта шайхларнинг  Ислом оламининг буюк намояндаларини, айниқса, аҳли сунна вал жамоа имомлари бўлмиш Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийни адашганликда айблаши кундан-кунга авж олмоқда. Улар мусулмонларнинг соф эътиқодига раҳна солиш, ўзаро ихтилоф чиқариш орқали  ўзига тобе қилишни мақсад қилган. Ушбу мақолада сохта шайхларнинг гаплари асоссиз эканини исботлаш кўзда тутилган.  Ватандошимиз Муҳаммад …

Батафсил

ТАСАВВУФНИНГ МАЪНАВИЙ БОЙЛИГИ (Мавлоно Ориф Деггароний фаолияти мисолида)

Ўрта Осиё халқлари маънавий ҳаётида Ислом дини беқиёс аҳамиятга эга. Ўрта асрлар исломгача бўлган даврларда юртимиз аҳолиси буддавийлик, насронийлик ва асосан оташпарастлик динига эътиқод қилган. Бизга маълумки, дин эътиқод масалалари шаклан қабул ифодаси билан у ёки бу динга мансублигини ифодаламайди. Уни қалбан қабул қилиши ва фитратан таслим бўлгани билан диний …

Батафсил

МАНБАЛАР АСОСИДА «БАСМАЛА»НИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Юртимизда илм-маърифатга берилаётган эътибор туфайли неча асрлар давомида кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келинаётган қадимий қўлёзма манбаларни ўрганиш, тадқиқ қилиш ва жамоатчиликка етказиш имконияти кенгайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугунги куннинг энг долзарб вазифаси сифатида сўзлаб: «Тарихимиз, маданиятимиз, динимизга алоқадор бўлган бир варақ қўлёзма бўлса ҳам, уларни тўплаб, халқимизни, ёшларимизга таништириш, бизнинг қандай …

Батафсил

СОХТА “ТАРИҚАТ”ЛАРНИНГ НОЎРИН ИДДАОЛАРИ

Зарафшон воҳаси тарихида тариқатдан сабоқ беришни даъво қилувчилар, сохта тариқатчилар ҳам учрайди. Сохта тариқатчилар деганда, тасаввуфнинг фақат ташқи жиҳатларига, маросим ва турли зикр мажлисларига асосий эътиборни қаратиб, унинг фалсафий-ирфоний хусусиятларидан бехабар фаолият юритаётган, муайян бир кишини пир санаб, унинг этагидан тутувчи, жамиятнинг бошқа аъзоларидан четлашиб, пир хизматини ҳаётдаги энг асосий …

Батафсил