Home / МАҚОЛАЛАР (page 136)

МАҚОЛАЛАР

Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ ва унинг “Бадъул амолий” асари

Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ мотуридия мазҳабидаги машҳур уламолардан ҳисобланади. Манбаларда Фарғоний, Ҳанафий, Мотуридий дея эътироф этилган ушбу зотнинг исми шарифи Сирожиддин Абулҳасан Али ибн Усмон Ўший бўлиб, ўша вақтларда Фарғона ўлкасига қарашли бўлган Ўш шаҳрида ҳижрий беш юзинчи йиллар атрофида туғилган. Туғилган йили аниқ эмас. Ўший раҳматуллоҳи алайҳ кўплаб илмлар …

Батафсил

Носих ва мансух оятлар

Қуръон илмлари дастлаб Қуръон лаҳжалари, қироатлари, сабабун -нузул, носих ва мансух каби илмларнинг асослари Муҳаммад (с.а.в.)га ваҳий нозил қилинган вақтддан бошлаб шаклланган ва аста-секин такомиллашиб, алоҳида бир илмий тизимга айланган. Шу билан бирга илгаридан мавжуд бўлган сабабун-нузул, маккий ва маданийлик, носих ва мансух, ғарибул-Қуръон илмлари ҳамда тафсирга эътибор кучайиб, улар …

Батафсил

Улуғлигинг ота-онанг тарбиясидандир

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-онасига оқ бўлганлар ҳақида шундай дейдилар: “Энг катта гуноҳлар ҳақида сизларга хабар берайинми? Улар; Аллоҳга ширк келтириш ва ота-онага оқ бўлишдир”. “Тўрт тоифа инсонлар (қилган ишларидан) тавба қилмаган бўлсалар жаннатга кирмайдилар ва жаннат неъматларини татиб ҳам кўрмайдилар. Улар; маст қилувчи ичимликларни кўп истеъмол қилган киши, (ризқини) …

Батафсил

Аслимиз тупроқдир ҳаво эмас

Шахслар ўртасидаги бирдамлик ва муҳаббатни йўқ қилиб, ўрнига тафриқа ва адоват уйғотадиган фазилатлардан бири – кибру ҳаво (мутакаббирлик)дир. Кибрли киши ўз айби, нўқсонларидан кўз юмади, ўзига ортиқча баҳо бериб манмансирайди. Манманлик қилаётган киши ўзганинг насиҳатини ёқтирмайди. Қарабсизки, у киши на олимлар илмидан, на фозил кишилар фазилатларидан ўзига фойда олади ва жаҳолату залолат …

Батафсил

Тeрмиз кимлар сабаб “Мадинат ар-рижол” номини олган?

Термиз шаҳридан 3 км. шимолий-шарқда жойлашган “Султон Саодат” мажмуаси,  мусулмон Шарқида Пайғамбаримиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари (“aҳл ул-байт” яъни саййидлар) дахмаси сифатида танилган. Улар пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳо ва халифа Али розияллоҳу анҳуларнинг фарзанди Имом Хусайн розияллоҳу анҳумнинг авлодларидир. Ушбу ёдгорлик халқ орасида Термиз …

Батафсил

Қуръони каримнинг ожиз қолдириши

Аллоҳ таоло инсонларни зулматдан чиқариб ҳидоятга бошлаш учун ўз элчиларини юбориб, уларни қўллаб-қувватлаш ва нубувватларини тасдиқлаш учун уларга мужизалар билан кўмак берди.  Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин ўтган пайғамбарларнинг мўжизалари ҳиссий ва моддий бўлиб, ҳалқнинг ҳолатига ва вазиятига мувофиқ бўлиб келган. Пайғамбарларнинг замони охирига етиши билан, мўжизалари ҳам ниҳоясига …

Батафсил

Имом Бухорийнинг “ал-Адаб ал-Муфрад” асари асосида оммавий маданиятга қарши маърифий курашиш

Хозирги даврда жахонда глобаллашув жараёнлари кундалик ҳаётимизга тез суръатлар билан ҳамма соҳаларда кириб келиши ижтимоий, сиёсий ва иктисодий тараққиётимизда давлатлар, минтақалараро боғланишимизда ижобий таъсир кўрсатаётган бўлсада, лекин иккинчи томондан бу жараён хозирги шароитда мафкуравий таъсир кўрсатишнинг ўткир қуролига айланиб бормоқда. Бу эса Ғарбдаги ҳар-хил сиёсий кучларнинг манфаатларига хизмат қилиб “оммавий …

Батафсил

“Ал-адаб ал-муфрад” китобида фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси энг машаққатли иш ҳисобланади. Фарзанд келажакда гўзал аҳлоқли ва чиройли тарбияли бўлишида, ота-она фарзанди ҳаққига қиладиган ҳайрли дуоларнинг ўрни беқиёсдир. Фарзанд ота-она қўлида бир омонатдир. Фарзандларга меҳрибонлик қилиш, раҳм-шафқат кўрсатиш, юмшоқ муомалада бўлиш, асло қарғамаслик, уларнинг бошини силаб ширин сўзли бўлиш, яхши тарбияни муҳим омилидир. Булар бола қалбида меҳр-оқибатни, …

Батафсил

Илмнинг зиёда бўлиши китоб билан

Ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлади.[1] Аллоҳ таоло Ўзининг иродаси, илми ва раҳмати билан инсон зотини ақл-идрокли қилиб яратди ва унинг ер юзида ҳаёт кечириши учун лозим бўлган барча шароитларни ҳам муҳайё қилди. Инсон мана шу ақл-идрок, илмуодоби …

Батафсил

Давлат ва дин, виждон эркинлигининг хуқуқий асослари

  Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар масаласи ижтимоий ҳаётда ҳар доим муҳим ва мураккаб масала бўлиб келган. Бинобарин, унинг замирида шахснинг ҳуқуқи, демократия, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби катта ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тушунчалар ётади. Виждон эркинлиги кишиларнинг руҳий оламига, унинг соғлом ва баркамоллигига бевосита таъсир кўрсатади.

Батафсил