Ўзининг Каломи шарифида «Агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг», деб марҳамат қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. «Ихтилоф қилманглар! Яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин!», деган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин. Ҳар бир масалани Қуръон ва ҳадис орқали батафсил баён қилиб, бизларга фақатгина амал қилишнигина қолдириб кетган уламоларимизга …
БатафсилИХТИЛОФДАН САҚЛАНАЙЛИК!
Инсоннинг оиласи тинч, яшаб турган манзил-макони осойишта экан унга оила равнақи, фарзандларининг таълим-тарбияси, келажаги ва истиқболига олиб борувчи барча омилларга муяссар бўлажак. Бундан ташқари, жамиятда ҳаёт кечираётган одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр-мурувватларининг самимий бўлиши асосан хотиржам бўлишга боғлиқдир. Шу маънода Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларининг бирида тинчлик …
БатафсилШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИДА ИДЕНТИФИКАЦИЯ МУАММОСИ
Ота-боболаримиз, аждодларимиз, айниқса илм-фан борасидаги алломаларимиз кишиларнинг камолоти масаласига алоҳида эьтибор берганлар. Улар инсоннинг ўз-ўзини англаши, жамиятда ўз ўрнини топиши, ижтимоийпсихологик тараққий этиб боришини узоқ йиллар давомида ўрганишган. Форобий – «Маълум халқ ва бутун инсоният тўплаб келган маънавий-миллий мероси, «руҳлар»и, яъни шахсларнинг маънавияти, онги миллийлашиб, бир-бири билан қўшилиб боради» [3] …
БатафсилОЯТЛАР БИЛАН ҲУКМ ҚИЛМАГАНЛАРНИ КОФИРГА ЧИҚАРИШ МАСАЛАСИДА УЛАМОЛАРНИНГ ҚАРАШЛАРИ
Ислом дини инсонларни илм, ҳамжиҳатлик ва аҳилликка чорлайди. Улар орасида жоҳиллик, фирқаланиш ва ўзаро келишмовчилик келтириб чиқарадиган ҳар қандай ғоя, қараш ва чақириқларни кескин қоралайди. Ахборот асри бўлмиш ҳозирги кунларда ҳар хил радикал ва экстремистик ғоя эгалари мусулмонларни ўн тўрт асрдан бери амалда бўлиб келган тўрт фиқҳий мазҳаб уламоларининг асарлари …
БатафсилЖОҲИЛЛИКНИНГ ДАВОСИ
Жаҳолат ва жоҳилликнинг энг асосий давоси китоб ўқишдир. Зеро, китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Унга ошно киши дунё ва охират шарифи бўлган илмни эгаллайди. Алҳамдулиллаҳ, юртимизда барча соҳаларга оид бўлган китоблар ва адабиётлар кун сайин ортиб бормоқда. Биргина диний йўналишда тафсир, Қуръони карим …
БатафсилМутаассиблик офатлари
Юртимиздаги хотиржамлик ва барқарорлик туфайли халқимиз барча ибодатларни эмин-эркин қилмоқда. Хонадонларда тўй-у томошалар, байрам-у шодиёналар бўлмоқда. Бу неъматларга чин маънода шукрона қилиш ва уларнинг қадрига етиш керак. Дин ниқобидаги турли бузғунчи оқим ва фирқалар мамлакатдаги тинчлик, осойишталик, миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳилликка рахна солиш мақсадидан қайтгани йўқ. Бу эса ҳар …
БатафсилСаодат сари…
Инсоннинг нафақат тани, балки руҳи ҳам давога муҳтож. Сабаби, соғлом баданда ҳаракатга келган нуқсонли руҳ пировардида, жамики ҳужайраларни зарарлайди. Хўш, руҳдаги хасталик аломатлари қандай намоён бўлади? Бу биринчи навбатда, Яратганга ишонмаслик, кибр-у ҳаво, мутаассибона қараш, ўзликдан йироқлашиш, сабрсизлик, ёлғон сўзлаш, ҳасад, иғво, ғийбат ва ҳоказо каби иллатлар воситасида воқеликка кўчади. …
БатафсилМАЗҲАБНИ ИНКОР ҚИЛИШ
Мазҳаб эгалари – улар Абу Ҳанифа бўладими, Шофиъий бўладими, Молик ёки Аҳмадми, мазҳабларини тузишда ва масалаларни ишлаб чиқишда шариатга хилоф қилган эмаслар. Ҳар бирлари тўртта асосий манбага – Қуръон, ҳадис, ижмоъ ва қиёсга суянганлар. Уларнинг ораларидаги ихтилофлар оят ва ҳадисларнинг маъноларини тушунишда юз берган, холос. Уларнинг бирортаси бу борада таассубга …
БатафсилОБИД НАМАНГОНИЙ ЗАМОНАСИ ҲАҚИДА (“Туҳфат ул-обидин ва анис ул-ошиқин” баёзи асосида)
ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида юз берган ижтимоий-сиёсий, маданий ўзгаришлар ўзбек адабиётига ўз таъсирини кўрсатди. Ўзбек адабий ҳаракатига янги йўналишлар, янги рух, янги мавзулар кириб келди. Бу даврда ўзбек адабиётида янги номлар пайдо бўлди ва уларнинг ижоди вақтли матбуотда ёритилиб борилди. Уларнинг кўплари баёзлар, тўпламлар, девонлар ҳолида чоп …
БатафсилЭКСТРЕМИЗМ – ЖАМИЯТ УЧУН ЗАРАР
Экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади. Экстремизм ва терроризм бир-бири билан боғлиқ бўлган ягона жараённинг бирин-кетин ривожланадиган босқичларидир. Экстремизм келиб чиқишининг биринчи ва асосийси сабаби мутаассиб фикр ва қарашларнинг …
Батафсил