Home / Markaz (page 138)

Markaz

АҲЛИ СУННАНИНГ ИККИ БУЮК ИМОМИ

Сохта шайхларнинг  Ислом оламининг буюк намояндаларини, айниқса, аҳли сунна вал жамоа имомлари бўлмиш Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийни адашганликда айблаши кундан-кунга авж олмоқда. Улар мусулмонларнинг соф эътиқодига раҳна солиш, ўзаро ихтилоф чиқариш орқали  ўзига тобе қилишни мақсад қилган. Ушбу мақолада сохта шайхларнинг гаплари асоссиз эканини исботлаш кўзда тутилган.  Ватандошимиз Муҳаммад …

Батафсил

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Соҳанинг мамлакатимиздаги таниқли олим ва мутахассислари қатнашган анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим …

Батафсил

ПАЙҒАМБАРЛИКНИНГ ХАЛҚ УЧУН АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА КУМУШХОНАВИЙ ҒОЯЛАРИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2022  йилга “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб ном берди [1]. Инсон бутун борлиқнинг гултожидир. Аллоҳ инсонни икки оламда саодатли бўлишини истайди. Шунинг учун инсонларга тўғри йўлни кўрсатиш мақсадида вақт ва замонга қараб пайғамбарларини юбориб турган.  Пайғамбарликнинг ҳикмати ва уларнинг вазифалари тўғрисида Аллоҳ таоло  Қуръони …

Батафсил

БУЖАЙРИЙ НИСБАЛИ РОВИЙЛАР СИЛСИЛАСИ

IX-XII асрлар ислом оламида илм-фан ривожининг олтин даври сифатида эътироф этилган. Кўплаб манбаларда айни ўша даврда Бужайрий нисбаси билан танилиб, самарали ижод қилган алломаларнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақидаги маълумотларни учратиш мумкин. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, Бужайрий нисбаси бирор жой ёки касбга эмас, Бужайр исмли шахсларга нисбатан қўлланган. У Бужайр …

Батафсил

Тарозидан уриб қолувчиларга вайл бўлсин

(Абу Ҳафс Насафийнинг “Ат-Тайсир фит тафсир” асари асосида) Ижтимоий ҳаётда одамлар бир-бири билан олди-сотди қилиб, нарса алмашиб яшайди. Нарса ёки хизмат эвазига ҳақ тўлайди. Шу жараёнда нафсига бўйин эгадиган, ўзгалар ҳақидан қўрқмайдиган, ҳаромдан ҳазир қилмайдиган кимсалар одамларни алдашга, ўлчов-тарозидан уриб қолишга уринади, бу ишларининг оқибатига кўз юмади. Аллоҳ таоло бундай …

Батафсил

Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди

20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди. Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Унда иштирок …

Батафсил

ХIХ АСР ОХИРИ ВА ХХ АСР БОШЛАРИДАГИ САМАРҚАНД МАЪРИФАТПАРВАРЛИК АДАБИЁТИ НАМОЯНДАЛАРИДАН БИРИ САБРИЙ МУФТАҚИРИЙ МЕРОСИ

Сабрий нақшбандия тариқати вориси, ХХ аср бошлари адабий жараёнига ўзига хос ҳисса қўшган, шоир, шайх ва тариқат пиридир. Унинг ижоди ҳақидаги маълумотлар тор доирадагина маълум. “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Миллат фидойилари” кўрсатувида [4] ижодкор ҳақида батафсил маълумот берилди. Кўрсатувда Сабрий ҳаёти, фаолияти ва адабий мероси тилга олиниб, қатағон қурбонига …

Батафсил

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 563/II Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙ – БУЮК МУҲАДДИС!

Имом Абу Саид Mурсий: “Ўтган барча пайғамбарлар ўзининг қавмига атия қилинган, лекин бизнинг пайғамбаримиз ҳадя қилинганлар”, дедилар. Хўш, “атийя” билан “ҳадя”нинг фарқи нима? Фарқи шундаки, атийя муҳтожларга берилади. Ҳадя маҳбубларга берилади. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу истилоҳни қўллаймиз. واعلمأنّالبخاريرحمهاللهتعالىصنفكتابهفيستعشرةسنة وخَرَّجهمنستمائةألفحديث وقدسمعهمنهتسعونألفرجل وعُلِّقعليهثلاثوخمسونشرحاً واثنانوعشرونمُسْتَخْرَجاً وأشهرالمُسْتَخْرَجاتللإسماعيلي وقدرأيتُخطبتهفيأعلىذروةالفصاحةوالبلاغة ورأيتمقولةلرافضيقال …

Батафсил

КЎЧИРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТУБ АҲОЛИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ

Мустамлакачилик истило этилган мамлакат аҳолисига нисбатан зўрлик ҳисобланади. Бинобарин, зўравонлик мустамлакачилик сиёсати сифатида барча метрополияларга хос. Шунингдек,  моддий бойликларни талон-тарож қилиш, ҳудуд захираларидан фойдаланиш ва асосийси мустамлака бошқарув тизимини яратишдан иборат эди. Бу пайтда Туркистонга кўчириб келтирилган казак ва русларни жойлаштириш, ҳайдаладиган ер, яйлов ва бошқа воситалар билангина эмас, балки …

Батафсил