Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Марказ директори Шовосил Зиёдов йиғилганларни қутлуғ айём билан табриклаб, Ватан ҳимояси бугун фақат қурол билан эмас, балки билим, маънавият, …
Батафсилشرح علی مختصر مطالب المصلى (Шарҳ ала мухтасар Матолиб ал-мусолли)
№ inv. MR 460/III Муаллиф. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом (2а). Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом бу асарни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, …
БатафсилИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ ВА УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ
Ватан – инсон доимий истиқомат қиладиган, авлод-аждодлари яшаб ўтган, хотира ва қадриятлар билан боғлиқ муқаддас макондир. У фақатгина географик ҳудуд эмас, балки инсон қалбига муҳрланган, унинг шахсияти, эътиқоди ва ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ улуғ неъматдир. Шу боис Ватанни асраш, обод қилиш ва ҳимоялаш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Мўмин-мусулмон …
БатафсилСукут сақлашнинг 702 та энг муҳим фойдаси (3-қисм)
УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар: СУКУТ сақлашнинг 702 та энг муҳим ХИСЛАТИ (фақат АСОСИЙЛАРИ) Сукут — АҚЛ ВА ИДРОКНИНГ ЗИЙНАТИ. Сукут ақлни мукаммал қилади. Сукут фикрни равшанлаштиради. Сукут тафаккур эшигини очади. Сукут зеҳнни орттиради. Сукут инсонни шошма-шошарликдан сақлайди. Сукут — ақлнинг энг гўзал либоси. Сукут — ақлнинг қирраси. Сукут — фикрнинг равшанлиги. Сукут …
БатафсилБАҒРИКЕНГЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК — ИСЛОМИЙ ҚАДРИЯТ
Қуръони карим бизга қадимда яшаб ўтган умматлар ва уларнинг ҳолати ҳақида хабар берган. Улар Аллоҳ таоло томонидан ато этилган тинч-хотиржам ва фаровон ҳаётда яшаган. Сўнгра Парвардигори берган неъматларга ношукрлик қилиб, турли хил азобга дучор бўлган. Яъни, бошларига келган азобга ўзларининг ношукрлиги ва кофирлиги сабаб бўлган. Қуръони каримдаги Нуҳ алайҳиссаломдан саййидимиз …
Батафсилالتوضيح فى حل غوامض التنقيح (Ат-тавзиҳ фи ҳал ғавомиз ат-танқиҳ)
№ inv. MR 460/I Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом динининг …
БатафсилСУКУТ сақлашнинг 702 та энг муҳим ФОЙДАСИ (2-қисм)
СУКУТ сақлашнинг 702 та энг муҳим ФОЙДАСИ (фақат АСОСИЙЛАРИ) (5 қисмдан иборат)ни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар: (2-қисм) ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИ: Тилни тийган бой бўлар. Катта тишласанг ҳам, катта гапирма! Сўз кўрки — мақол. Етти ўйлаб, бир кес. Олдин ўйла, кейин сўйла. Дунёни ел бузар, Одамни — сўз. …
БатафсилМурожаатнома — халқ ҳаёти билан ҳамнафас ҳужжат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси оддий сиёсий баёнот эмас, балки мамлакатимизнинг кечаги йўли, бугунги қадамлари ва эртанги одимлари ўртасидаги узвий боғлиқликни очиб берган ҳаётий ҳужжат бўлди. Сўнгги йилларда юртимизда кечаётган ўзгаришларни оддий одамлар ҳаёти мисолида ҳам кўриш мумкин. Илгари иш топиш, тадбиркорликни бошлаш, …
Батафсилاصول الشاشى (Усул аш-Шоший)
№ inv. MR 426/IV Муаллиф. Низомиддин ибн Муҳаммад Азиз Шоший. Фиқҳ. Мазкур асар усул ал-фиқҳ фанига оид бўлиб, ҳанафий мазҳабига оид асл қоида кетидан унга мос келувчи фаръ (мисол) келтириш услубида ёзилган. Асарда Ислом динининг фиқҳ илмида Қуръони карим, суннат, ижмоъ, қиёс ҳамда истинботдан иборат эканлиги, фиқҳий соҳада чиқариладиган ҳар бир …
БатафсилИНСОН – ХАТОГА МОЙИЛ
Инсон фаришта эмас, балки нафс, хоҳиш ва васваса билан яратилган мавжудотдир. Шунинг учун гуноҳ қилиши ва камчиликларга эга бўлиши табиий. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Жоним “Қўли”да бўлган Зотга қасамки, гуноҳ қилмаганингизда, Аллоҳ сизни кетказиб, (ўрнингизга) бошқа бир қавмни келтирар, улар гуноҳ …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





