Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح علی مختصر مطالب المصلى (Шарҳ ала мухтасар Матолиб ал-мусолли)

شرح علی مختصر مطالب المصلى (Шарҳ ала мухтасар Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 460/III

Муаллиф. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом (2а).

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом бу асарни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 94б).

Асар боши (в. 94б) :

حمد بحد وثناى بى عدد مر واجب الوجود يراكه از فرض اشتراك از وهم اباحت واز مثل ومانند مر است وشكر بى عدد مر خالقى راكه وجود جميع مخلوقات…

Асар сўнги (в. 118а) :

… ازبراى ركعت سيوم نماز را تمام سازدو بعدازان در ايددرنماز امام له تيت نفل …

Библиография : GAL II, 198 ; SB I, 269 ; Халидов I, № 4660 ; ФКК. № 131, 168-171.

Настаълиқ. 25 варақ. (в. 94б-118б) ; 118а бўш варақ ; 25 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´85 mm. ; варақ ўлчами : 260´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 462/ХII Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. …