№ inv. MR 426/IV
Муаллиф. Низомиддин ибн Муҳаммад Азиз Шоший.
Фиқҳ. Мазкур асар усул ал-фиқҳ фанига оид бўлиб, ҳанафий мазҳабига оид асл қоида кетидан унга мос келувчи фаръ (мисол) келтириш услубида ёзилган.
Асарда Ислом динининг фиқҳ илмида Қуръони карим, суннат, ижмоъ, қиёс ҳамда истинботдан иборат эканлиги, фиқҳий соҳада чиқариладиган ҳар бир фиқҳий масалалар ечими ва қоидалар таҳқиқ ва тадқиқ асосида юзага келиши оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Асарга шу кунга қадар ўндан ортиқ шарҳ ва ҳошиялар ёзилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 269б).
Асар боши (в. 269б) :
الحمد لله الذى اعلى منزلة المؤمنين بكريم خطابه و رفع درجة العالمين بمعانى كتابه…
Асар сўнги (в. 314б) :
فقال مابالالعنبرلاخمس فىه قال لانه كالسمك فقال مابال السمك لا خمس فيه قال لانه كالماء و لاخمس فيه
Колофон (в. 314б ) :
تمت الاصول الشاشى تم تم تم
Настаълиқ. 46 варақ. (в. 269б-314б) ; 268б, 269а, 315а, 336 варақлар бўш ; 315б, 316 қиёмат куни сурни чалиниши ҳақидаги маълумотлар бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; баъзи варақланинг ҳошияси ва матн орасида изоҳлар бор ; барча варақларнинг орасига қайдлар учун қўшимча варақлар қўйилган ; 317-335 варақлардар Сирожия асарининг тошбосма нусхаси ва 337-348 варақлардар форсча фиқҳий ва ақидавий масаллалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´100 mm. ; варақ ўлчами : 320´210 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха ўртача сақланган, муқовалар жойидан ажраган, Таякиси йўқ.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





