Home / Markaz (page 20)

Markaz

Гўзал хулқ – маънавиятнинг бош таянчи

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва мазкур олий таълим даргоҳининг институт профессор-ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида “Ислом – гўзал одоб ва олий хулқлар манбаи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Йиғилишни институт раҳбарияти очиб, ёшларни маънавий баркамоллик сари етаклаш, диний бағрикенглик ва …

Батафсил

Мотуридийлик: Илмий меросдан маънавий барқарорлик сари

Самарқанд давлат университети ҳамда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Самарқанд археология институти, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамкорлигида 4-5 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги “Имом Мотуридий таваллудининг …

Батафсил

شرح فقه كيدانى (Шарҳ Фиқҳ Кайдоний)

№ inv. MR 274/II Муаллифи. Хожа Муҳаммад Порсо (Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳофиз ал-Бухорий (1345 й. Бухоро — 1419 й. Мадина)). Фиқҳ. Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарини Хожа Муҳаммад Порсо томонидан қилинган форсча таржима ва шарҳидир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни …

Батафсил

Шарқ ва Ғарб олимларини бирлаштирган анжуман

Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Неаполь Шарқшунослик университети ва ERC-SYNERGY EuQu (“Европа Қуръони”) лойиҳаси ҳамкорлигида “Дин ва кўптиллилик: Европа ва Осиё жамиятларида Қуръон ва исломий адабиётларнинг ёйилиши” мавзусида ташкил этилган халқаро анжуман 3 октябрь куни ўз ишини давом эттирди. Анжуманнинг иккинчи кунида асосий эътибор Осиёдаги исломий қўлёзмалар ва Қуръон …

Батафсил

Қуръон, тил ва маданият: Самарқандда халқаро илмий мулоқот майдони

2 октябрь куни Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Неаполь Шарқшунослик университети ва ERC-SYNERGY EuQu (“Европа Қуръони”) лойиҳаси ҳамкорлигида “Дин ва кўптиллилик: Европа ва Осиё жамиятларида Қуръон ва исломий адабиётларнинг ёйилиши” мавзусида халқаро анжуман бошланди. Тадбирнинг очилишида Марказ директори Шовосил Зиёдов, Италиянинг Неаполь университети ректори Роберто Тоттоли ва Павия университети …

Батафсил

“ЕТТИ ҚОЗИ” ФЕНОМЕНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ИСЛОМ ОЛАМИДАГИ НУФУЗИ

Кўпчилик халқларда етти сони хосиятли рақам ҳисобланади. Бу анъана муайян илоҳий мантиққа ҳам асосланган. Масалан, Қуръонда Аллоҳ таоло борлиқни олти кунда[1] яратиб, еттинчи куни Аршга кўтарилгани баён қилинган [1:59-оят]. Ушбу муқаддас китоб етти хил араб шевасига мувофиқ келадиган “расми хат” услубида битилгани[2] ва етти қироат[3] қорилари ҳам шу услубга таянгани …

Батафсил

УСТОЗ КИМ?

Аллоҳ  Таоло оламларни  бунёд этгандан сўнг унга сарвар қилиб Инсонни – Ҳазрати Одам Ато алайҳиссаломни яратди. Одам Ато қовурғасидан Момо Ҳавони яратиб, улардан фарзандларини кўпайтирди.  Ривоят этилишича, одамзоднинг кўнглига 3 нарса урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безор бўлмас, доимо ардоқлар экан.  Биринчиси эр учун – аёл, аёл учун – эр. Чунки …

Батафсил

Ёшларга ибрат, устозларга эҳтиром: Марказ байрамлар оғушида

30 сентябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устоз – ҳаёт йўлини ёритгувчи маёқ” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Анжуманда устоз ва мураббийларнинг жамият тараққиётидаги беқиёс хизматлари, маънавият ва маърифат равнақидаги улкан ўрни, келажакни белгилашдаги инкор этиб бўлмас юксак аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, …

Батафсил