Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 616

Муаллиф. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.).

Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

حمد بحد ثنای به اعداد       بخدای که نورايمانی دار…

Асар сўнги (в. 383б) :

… هم درين بلده هاى ما دانى          ضعف رفته است در مسلمانى …

Библиография : СВР II, № 1577-1582 ;  Кина № 4052 ; Нукус, № 115 ; ККСП № 511-642.

Настаълиқ. 383 варақ. (в. 1б-383б) ; 17 қатор, икки устунли ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´80 mm. ; варақ ўлчами : 260´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : асарнинг охири йўқ. Варақлари намдан зарарланган ва титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

فى بيان العقايد على مذهب اهل السنه والجماعة (Фи баёни ал-ақоид ала мазҳаби аҳли сунна вал жамоат)

№ inv. MR 460/VII Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий …