Home / Markaz

Markaz

ИНСОН – ХАТОГА МОЙИЛ

Инсон фаришта эмас, балки нафс, хоҳиш ва васваса билан яратилган мавжудотдир. Шунинг учун гуноҳ қилиши ва камчиликларга эга бўлиши табиий. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Жоним “Қўли”да бўлган Зотга қасамки, гуноҳ қилмаганингизда, Аллоҳ сизни кетказиб, (ўрнингизга) бошқа бир қавмни келтирар, улар гуноҳ …

Батафсил

فرض عين (Фарзи айн)

№ inv. MR 407/III Муаллиф. Муаллифи номаълум. Фиқҳ. Асар ҳар бир мусулмонга фарз қилинган 40 та шариат аҳкоми ва унга тааллуқли масалалар баён этилган. Асар ўрта асрларда кичик ёшдаги болалар учун дарслик асосий дарслик бўлган. Шунингдек, Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ўнта ҳадиси ва уни ўқиш хислатлари зикр этилган. Нусха тўлиқ. Асар боши …

Батафсил

ЁМҒИР ЁҒГАНИДА НИМА ҚИЛИШИМИЗ КЕРАК?

Аллоҳ таолонинг неъматлари беҳисоб. Унинг Ўзи бу хусусда: “Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз”[1], деб таъкидлаб қўйган. Неъматдан мурод – бирор мақсад ё эваз учун эмас, яхшилик қилиш ва нафи тегиш ният қилинган ҳар қандай нарсадир[2]. Жумладан, ёмғир ҳам бизнинг фойдамиз учун ёғдириладиган – уламолар айтмоқчи: кўкдан нозил қилинадиган …

Батафсил

СУКУТ сақлашнинг 702 та энг муҳим ФОЙДАСИ

СУКУТ сақлашнинг 702 та энг муҳим ФОЙДАСИ (фақат АСОСИЙЛАРИ) (5 қисмдан иборат)ни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар: КАЛОМУЛЛОҲ – ҚУРЪОНИ КАРИМДА МЕҲРИБОН ПАРВАРДИГОРИМИЗ МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:   «Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд шунда раҳм қилингайсиз!» (Аъроф сураси 7/204 оят);    «Юрганингда ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин! Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир» (Луқмон …

Батафсил

ҲАЛОЛ КАСБ – ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ

Оят ва ҳадисларда инсоннинг ўз қўли билан қиладиган иши энг яхши касб экани таъкидланган. Қуръони каримда – темирчилик, дурадгорлик, деҳқончилик ва қурилиш, ҳадисларда – деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик, ҳунармандлик, саноатчилик ва савдогарлик каби касблар тилга олинган. Бугунги хизмат кўрсатиш соҳасининг кўп тармоқларини шу савдогарликнинг таркибига киритиш мумкин. Чунки бу хизматлар пировард …

Батафсил

Янги нашрлар: Маърифат ва қадриятлар уйғунлиги

22 декабрь куни Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жамиятимиз учун долзарб мавзуларда нашр этилган 18 турдаги рисола ва буклетлар тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари, диний соҳа ходимлари, олий таълим муассасаси раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлар, шунингдек, маънавий-маърифий ташкилотлар вакиллари, талаба-ёшлар иштирок …

Батафсил

معراج نامه (Меърожнома)

№ inv. MR 407/V Муаллиф. Муаллифи номаълум. Фиқҳ. Асар меърож ислом тарихида юз берган машҳур воқеалардан иборат бўлиб, мумтоз шарқ адабиётида алоҳида эътибор қаратилган. Адабиётда “Меърож” билан бир қаторда “Исро” сўзи қўлланилади. “Исро” Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир. Бу …

Батафсил

“Саҳиҳул Бухорий”нинг саҳиҳлиги – асрлар синовидан ўтган ҳақиқат

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 декабрь куни Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари, IRCICA вакиллари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро …

Батафсил

ДИН НИҚОБИДАГИ БУЗҒУНЧИЛИККА ҚАРШИ ТИНЧЛИК ҒОЯСИ

Инсоният умр давомида эзгу мақсадларга эришиш учун доимо саъй-ҳаракатда бўлади. Орзу-умиди рўёби, фарзандлари камолотини кўриши учун энг зарур омил бу шубҳасиз тинчлик ва осойишталикдир. Бугунги глобаллашув жараёни ҳар биримиздан юрт тараққиёти, авлодлар келажаги ва жамиятнинг эртанги куни учун қайғуриш, тинч ва осойишта ҳаётга рахна солаётган турли таҳдидларга биргаликда курашишни тақозо …

Батафсил

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 616 Муаллиф. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха тўлиқ эмас. …

Батафсил