Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Миллий ўзлик масаласига янгича ёндашув

Миллий ўзлик масаласига янгича ёндашув

4 апрель куни Жиззах политехника институтида «Сунъий интеллект даврида миллий ўзликни англаш: Турон тарихий мероси ва замонавий ривожланиш» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Анжуман Жиззах политехника институти ҳамда Халқаро Турон фанлар академияси Жиззах филиали ҳамкорлигида ташкил этилди. Маҳаллий ва хорижий олимлар, тадқиқотчилар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари қатнашган тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев ҳам масофадан туриб иштирок этди.

Анжуман доирасида турли йўналишлардаги долзарб мавзулар қамраб олинган маърузалар тингланди. Профессор Тўраев тақдим этган «Сунъий интеллект, тил ва синергетик тафаккур» мавзусидаги маърузасида сунъий интеллект технологияларининг тил тизимига таъсири, инсон тафаккури билан рақамли интеллект ўртасидаги ўзаро алоқалар тўғрисида фикр юритиб, синергетик ёндашув асосида билимлар интеграциясининг юксак аҳамиятини илмий-назарий жиҳатдан асослаб берди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда сунъий интеллект нафақат техник восита, балки инсон фикрлаш тарзига таъсир этувчи муҳим омилга айланмоқда. Шу нуқтаи назардан, миллий тафаккурни асраб-авайлаш ва уни янги технологиялар билан уйғунлаштириш долзарб вазифалардан бири сифатида қайд этилди.

Конференция якунида иштирокчилар ўртасида фикр алмашуви бўлиб ўтди ва илмий мулоҳазалар умумлаштирилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ёшлар маънавияти – мафкуравий иммунитет асоси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Навоий вилояти бўйлаб режалаштирилган учрашувларнинг навбатдагиси Навоий давлат университетида …