Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Малайзиянинг энг йирик жамғармаси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди

Малайзиянинг энг йирик жамғармаси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди

Аввал хабар қилинганидек, Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев бошчилигидаги делегация Малайзияда меҳмон бўлиб турибди.

Ташриф доирасидаги яна бир музокара Куала-Лумпур шаҳрида Малайзиянинг энг йирик ва нуфузли тузилмаларидан бири — «Табунг Ҳажи» жамғармаси раиси Тан Сри Абдул Рашид Ҳусайн билан бўлиб ўтди.

Учрашувда асосий эътибор ҳаж ва умра зиёратларини ташкил этишда ўзаро тажриба алмашиш ҳамда зиёрат туризми йўналишида стратегик шерикликни ривожлантириш масалаларига қаратилди.

Мулоқот давомида малайзиялик зиёратчилар учун «Умра плюс» дастури доирасида янги имкониятлар тақдим этилди. Хусусан, малай халқи учун қадрли бўлган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига зиёратларни тизимли ташкил этиш, зиёратчилар учун энг юқори даражадаги шароитларни яратиш ва логистика масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Малайзиянинг ҳаж ва умра зиёратларини бошқаришдаги бой тажрибаси ҳамда Самарқанднинг зиёрат туризми соҳасидаги улкан салоҳиятининг бирлашиши икки мамлакат ўртасидаги диний-маърифий ва маданий алоқаларни мутлақо янги босқичга олиб чиқади.

Учрашув якунида томонлар зиёрат туризми йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

Check Also

Ёшлар маънавияти – мафкуравий иммунитет асоси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Навоий вилояти бўйлаб режалаштирилган учрашувларнинг навбатдагиси Навоий давлат университетида …