Нақшбандия тариқати намояндаларидан бири Авлиё Хожа ХVII асрда яшаб ўтган. У ҳақда Самарқанд қозикалони Абу Тоҳир хожа “Самария” асарида бундай ёзади: “Ҳазрат Хожа Авлиё мозори. Ҳазрат Хожа Аҳрор (сирлари муқаддас бўлсин) мадрасасига бориладиган катта йўлнинг кунчиқарида, шаҳар ичида, хонақоҳ маҳалласидадир. Хожа Авлиё даҳбедлик Маҳдуми Аъзам наслидан бўлиб, Бобо Зайниддин Ҳиндийга …
Батафсил“Амир Темур – буюк давлат арбоби ва илм-фан ҳомийси”
Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида шу мавзуда маънавий-маърифий анжуман ташкил этилди. Тадбирда илмий ходимлар, олий таълим муассасаларининг тарихшунос олимлари ва маънавият масалалари бўйича мутасаддилари иштирок этиб, буюк саркарда ва моҳир давлат арбоби Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти, унинг минтақа ва жаҳон тарихида тутган …
БатафсилЁшлар маънавияти – мафкуравий иммунитет асоси
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Навоий вилояти бўйлаб режалаштирилган учрашувларнинг навбатдагиси Навоий давлат университетида бўлиб ўтди. Унда профессор-ўқитувчилар, мутахассислар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Анжуман ёшлар орасида маърифатнинг ўрнини тарғиб қилиш, уларни ёт ғоя ва зарарли оқимлар таъсиридан ҳимоялаш ҳамда талабаларда мустақил ва соғлом фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди. …
Батафсилالحاشية على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла ал-ақоид ал-Азидийя)
№ inv. MR 468/II Муаллиф. Инаятуллоҳ ибн Неъматуллоҳ Қозий Ҳанафий Бухорий (1780-1857 й.) Ақоид. Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида Шайх Охунд номи билан қозилик лавозимида ишлаган. Муаллиф бу асарни ёзишда асарнинг муқаддимасида Юсуф Қорабоғий, Ҳалхолий, Муҳамад Шариф Ҳусайниий каби устозларини асарларини тадқиқ этгандан сўнг ушбу шарҳни ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган бўлиб, …
БатафсилХV-ХIХ АСРЛАРДА НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ЗАРАФШОНДАГИ НАМОЯНДАЛАРИ (1-қисм)
Нақшбандийлар ўзи фаолият кўрсатган ҳудудлардаги ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий ҳаётда муҳим ўрин тутган. Ҳукмдор ва амалдорлар тариқат муршидларига ихлос қўйгани туфайли уларнинг мавқеи мустаҳкамланиб борган. Натижада бу ҳолат ободлик ва юрт равнақи учун шогирд-у ихлосмандлар кўмаги билан масжиду мадрасалар, хонақоҳлар барпо этиб, халқнинг ижтимоий-маънавий ҳаёти яхшиланишига туртки берган. Баҳоуддин Нақшбанд 1389 …
БатафсилСАМАРҚАНДДАГИ ГЎРИ АМИР МАҚБАРАСИНИНГ ТАРИХИЙ ЗИЁРАТГОҲ СИФАТИДАГИ ЎРНИ
Гўри Амир мақбараси Самарқанд шаҳрида жойлашган улуғвор тарихий ёдгорлик бўлиб, нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун ислом дунёси меъморий ёдгорликларининг ажралмас қисмидир. Мақбарада Амир Темур ва унинг авлодлари дафн этилган бўлиб, ноёб архитектура ва бадиий безаклари билан алоҳида аҳамиятга эга. Гўри Амир зиёратгоҳи нафақат тарихий, балки маданий ва диний жиҳатдан ҳам катта …
БатафсилТадбирлар мақсади – ёшлар ҳушёрлигини янада ошириш
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Навоий вилояти бўйлаб ўтказаётган маънавий-маърифий учрашувлар тизими кенгайиб бормоқда. Навбатдаги тарғибот тадбири Навоий Шарқ университети талаба-ёшлари иштирокида ташкил этилди. Семинарда Марказ илмий ходими Т.Эвадуллаев ҳамда университетнинг профессор-ўқитувчилари маъруза қилди. Мулоқот давомида бугунги мураккаб глобаллашув шароитида ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва мустаҳкамлаш нафақат шахсий камолот, …
БатафсилЗИЁРАТГОҲЛАРДА СУВГА ТАНГА ТАШЛАШ ОДАТИ
Ислом динида ҳар қандай амал Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз ҳадисларида келган кўрсатмалар асосида савоб ва гуноҳга ажратилади. Қайси бир ишга буюрилган ё тарғиб қилинган бўлса, ўша савоб деб қаралади, қайси биридан қайтарилган ёки гуноҳ деб айтилган бўлса, ўша гуноҳ деб қаралади. Динимизда ҳар бир ибодат ва амалнинг ўз ўрни …
Батафсил“Исломда маданий мулоқот ва дипломатиянинг аҳамияти”
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида шу мавзуга бағишланган маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Унда АҚШдаги Цивилизациялар алмашуви ва ҳамкорлик фонди (CECF) президенти Имом Муҳаммад Башар Арафот ҳамда америкалик тадқиқотчи ва машҳур публицист Жон Кизер Марказ илмий ходимлари, Ҳадис илми мактаби раҳбарияти ва талабалари билан бугунги глобаллашув даврида диний бағрикенглик ва маданий …
БатафсилСЎФИ ОЛЛОҲЁР БУНЁД ЭТГАН МАДРАСА
Самарқандда сақланиб қолган мадрасалардан Улуғбек, Шердор ва Тиллакори каби меъморий обидалар шаҳар кўркига кўрк қўшиб турибди. Ушбу мадрасалардан ташқари, турли даврларда мазкур шаҳарда ўнлаб мадраса фаолият кўрсатган. XVIII-XIX асрларда Самарқандда барпо этилган ва фаолият кўрсатган мадрасалар ҳақида тўхталиб ўтсак. Сўфи Оллоҳёр томонидан ҳозирги Чўнқаймиш қишлоғи ва унинг атрофларида масжид, хонақоҳ …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





