Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الحاشية على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла ал-ақоид ал-Азидийя)

الحاشية على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла ал-ақоид ал-Азидийя)

№ inv. MR 468/II

Муаллиф. Инаятуллоҳ ибн Неъматуллоҳ Қозий Ҳанафий Бухорий (1780-1857 й.)

Ақоид. Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида Шайх Охунд номи билан қозилик лавозимида ишлаган. Муаллиф бу асарни ёзишда асарнинг муқаддимасида Юсуф Қорабоғий, Ҳалхолий, Муҳамад Шариф Ҳусайниий каби устозларини асарларини тадқиқ этгандан сўнг ушбу шарҳни ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган бўлиб, мавзулар оят ва ҳадислар асосида ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 136б).

Асар боши (в. 136б) :

الحمد لمن جعلنا مشرفا بالعقايد الدينية ومتبعا بالملة القوايمة الحنفية العلوية وعالما بالدلايل العقلية والنقلية …

Асар сўнги (в. 182б):

… فهى انقياد السبعية الناطقة فى الامور ليكون اقدامها على حب الردية من اضطراب فى الامور …

Библиография : GAL II, 291 ; СВР IV, 3332-3333 ; Халидов I, № 1739.

Настаълиқ. 46 варақ. (в. 136б-182б); 183а бўш варақ ; 17 қатор; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар, муҳрлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли картондан ишланган. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асарнинг охири йўқ. Четлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 468/I Муаллиф. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 …