Home / ЯНГИЛИКЛАР / Самарқандда халқаро конференциянинг якуний йиғилиши бошланди

Самарқандда халқаро конференциянинг якуний йиғилиши бошланди

Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференциянинг якуний ялпи йиғилиши бошланди.
 
Айни пайт анжуман иштирокчилари – 20 дан зиёд мамлакатдан ташриф буюрган 70 га яқин уламолар томонидан илгари сурилган таклифлар бўйича шакллантирилган тавсиялар муҳокама этилмоқда.
 
Якунда конференция дастурига кўра, ялпи йиғилиш ва иккита шўъба мажлиси доирасида қилинган маърузалар, бўлиб ўтган мунозаралар, билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тақдим этилган тавсиялар қабул қилиниши кутилмоқда.
Манба: ЎзА

Check Also

Марказ олимлари халқаро илмий анжуманда

Шу кунларда Мир Араб олий мадрасасида “Глобаллашув даврида соф ақида ва тасаввуф масалалари” мавзуида халқаро …