Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция давом этмоқда.
Қуръони карим тиловати билан бошланган анжуманнинг ялпи йиғилишида мамлакатимизда сўнгги йилларда дин соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
“Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Аҳмад Таййиб азалдан маданият, маърифат ва таълим марказларидан бири сифатида эътироф этиладиган кўҳна Самарқанд, хусусан, аллома бобомиз Имом Абу Мансур Мотуридийнинг ислом тараққиётидаги беқиёс ўрнини эътироф этди.
Ялпи йиғилиш давом этяпти. Тадбирда мартабали хорижлик меҳмонлар — “Ал-Азҳар” мажмуаси вакиллари, шунингдек, Эътиборли уламолар кенгаши ва Мусулмон донишмандлари кенгаши алломаларининг маърузалари тингланади.
Анжуман тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг.
Манба: ЎзА