Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни Анқарага жўнаб кетди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши тадбирларини ўтказадилар.
Президентимиз Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши, Туркия Республикаси Президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.
Манба: president.uz