Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Душанбе шаҳри раисининг ташрифи

Душанбе шаҳри раисининг ташрифи

Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳри раиси (ҳокими) Рустам Эмомали 4 декабрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига келди.

Юқори мартабали меҳмон Марказ музейида бўлиб, буюк муҳаддиснинг ҳаёти ва изланишлари ҳақида ҳикоя қилувчи сурат ва экспонатларни кўздан кечирди. Имом Бухорий ғоят ноёб ва ўта қимматли мерос қолдирганини, шу боис ҳақли равишда нафақат ўзбек ва тожик халқлари, балки бутун Ислом дунёсининг юксак эҳтиромига сазовор эканини таъкидлади.

Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари билан суҳбатда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшнилик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Икки қардош мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли кўп қиррали ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга чиқаётгани, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида стратегик шериклик йўлга қўйилгани алоҳида таъкидланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …