Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида тузилган “Йўл харитаси”га биноан мамлакатлардаги илмий-тадқиқот марказлари ўртасида илмий-амалий алоқаларни йўлга қўйиш белгиланган.
Жорий йилнинг 23 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Туркиянинг Мармара университети проректори профессор Ў.Акгирай билан илмий-тадқиқот ишларини , қўлёзмаларни тадқиқ этиш ва кадрлар алмашинуви масаласи бўйича Мармара университетида учрашув бўлиб ўтди. Мармара университети Туркиянинг энг йирик университетларидан бири бўлиб, унда 2800 дан зиёд профессор-ўқитувчилар хизмат қилади ва 80 000 дан зиёд маҳаллий ва хорижий давлатлардан келган талабалар таълим олади.
Учрашув сўнгида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот соҳаларини мустаҳкамлаш, қўлёзмаларни тадқиқ этиш, кадрлар малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиш ва илмий ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Мармара университети томонидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Имом Бухорийнинг ўн биринчи асрга оид “Саҳиҳ ал-Бухорий” асари қўлёзмасининг фотонусхаси тақдим этилди.
ИБХИТМ Матбуот хизмати