Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказда ҳуқуқий таъминот сифати янада яхшиланмоқда

Марказда ҳуқуқий таъминот сифати янада яхшиланмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош юрисконсульти Бекзод Каримов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида бўлиб ўтган “Юридик хизмат ходимларининг (юрисконсультлар) малакасини ошириш” ўқув курсини муваффақиятли якунлади.

Мазкур манзилли дастур юридик хизмат фаолиятини замонавий талаблар даражасида ташкил этиш ва соҳа ходимларининг кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўқув жараёнида мутахассисларнинг хуқуқий билимларини ошириш билан бир қаторда, соҳадаги янгилик ва ислоҳотлар, хусусан, медиация жараёни ва муаммоли ҳолатларни муқобил ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Курс доирасида Институт профессор-ўқитувчилари ўтказган “Медиаторда касб этикаси ва профессионал жавобгарлик масалалари” мавзуидаги амaлий семинар-тренингларда юридик хизмат ходимларига ҳуқуқий масалаларни холис ҳал этиш, мулоқотда касбий ахлоқ меъёрларига риоя қилиш ва руҳий-психологик ёндашувларни амалиётда қўллаш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Шунингдек, машғулотлар давомида муайян ҳаётий воқеа-ҳодисалар таҳлил қилиниб, юрисконсультлар профессионал масъулият ва ҳуқуқий хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича тажриба алмашди.

Олинган замонавий билим ва амалий кўникмалар Марказ фаолиятининг ҳуқуқий мустаҳкамлик даражадасини ошириш ва барча жараёнларнинг амалдаги қонунчилик талаблари асосида юритилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

БУЮК АЖДОДЛАРГА МУНОСИБЛИК САОДАТИ

Мустақиллик ҳақида гап кетганда, хаёлга биринчи бўлиб «Мустақиллик — аввало, ҳуқуқдир» деган фикр келади. Дарҳақиқат, …