Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов Туркиянинг Мармара университети доктори Ҳорун Анайни қабул қилди.

Мулоқотда икки муассаса ўртасидаги илмий алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, нодир қўлёзмаларни биргаликда тадқиқ этиш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ва мутахассислар тажрибасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат давомида 2019 йилда имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш, шу жумладан, Мармара университетининг етакчи олим ва тадқиқотчиларини Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурига фаол жалб этиш бўйича бир тўхтамга келинди.
Маълумот учун: Мармара университети Туркиянинг энг нуфузли олий таълим масканларидан бири бўлиб, унда 2 800 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчи фаолият юритади ҳамда 80 мингга яқин талаба таҳсил олади.
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





