Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Семинар ўз якунига етди ва маърузачиларга сертификатлар топширилди

Семинар ўз якунига етди ва маърузачиларга сертификатлар топширилди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) ташкилоти ҳамкорлигида “Ўзбекистондаги қўлёзма фондлари: муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш” мавзусида халқаро илмий-амалий ўқув семинари ташкил этилиши режалаштирилган эди.

22 июн куни кун тартибига кўра иккинчи-“Қўлёзмаларни муҳофаза қилиш, бошланғич тавсифлаш ва он-лайн каталоглаштириш” ва учинчи-“Қўлёзмаларни илмий ўрганиш, нашр қилиш ва цифровизация. Хаттотлик санъати” ҳамда тўртинчи-“Ўзбекистоннинг буюк алломалари ижоди ва қўлёзма мероси” номли мажлис иштирокчилари ўз мавзулари бўйича маърузалари билан қатнашди.

Маърузачилар қадимий ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни муҳофаза қилиш, каталоглаштириш, таржима ишларини олиб бориш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича тизимли илмий-амалий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Анжуман давомида соҳани ривожлантириш учун масъул вазирликлар ва соҳага оид мутасаддилар учун илмий давра суҳбатлари ташкил этилиб, соҳа мутахассислари ўртасида тажриба алмашув ва касбий технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқа масалалар бўйича келишиб олинди. Халқаро илмий-амалий ва ўқув семинарининг ташкилотчилари томонидан тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Буюк аждодларимизнинг илмий меросини ўрганишимизда, уларнинг бой илмий мероси, асарларини тадқиқ этишимиз ва кенг жамоатчиликка етказишимиз масалалари ушбу конференцияда кенг муҳокама қилинди ҳамда тегишли таклиф ва хулосалар чиқарилди.

ИБХИТМ матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …