Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Илмий ҳамкорликнинг янги нуқталари

Илмий ҳамкорликнинг янги нуқталари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети делегацияси ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб Марказ музейи билан таништирилиб, уларга Имом Бухорий ҳазратларининг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди. Делегация аъзолари музейдаги нодир қўлёзмалар, тарихий экспонатлар ва Марказда яратилган замонавий илмий муҳитдан катта таассурот олди.

Шунингдек, меҳмонларга Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари, қўлёзмаларни рақамлаштириш, халқаро конференциялар ва илмий дастурлар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Қўшни юрт олимлари Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳада олиб бораётган ислоҳотларига, очиқлик ва бағрикенглик сиёсатига, илмий тадқиқотлар учун яратилаётган шарт-шароитга юксак баҳо бериб, келгусида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ниятини билдирди.

Мулоқот чоғида қўшма лойиҳаларни кўпайтириш ва кўламини ошириш юзасидан таклифлар ўртага ташланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илм ила юксалган тамаддун изидан

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Самарқанддаги International School of Finance Technology and Science (ISFT) институти …