Home / МОТУРИДИЙЛИК / Илмий изланишлар йўлида

Илмий изланишлар йўлида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси айни пайтда Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий мажмуаси ҳудудида олиб борилаётган илмий изланишларда фаол қатнашмоқда.

Чокардиза қабристони ҳудудида ўтказилаётган тадқиқотлар давомида кўплаб қабрлар аниқланиб, янги топилмалар турли даврлардаги урф-одатлар, меъморлик анъаналари ва маънавий муҳитга оид янги маълумотларни бермоқда. Замонавий илмий усуллар орқали қабрларнинг кўҳналиги аниқланмоқда, тарихимиз саҳифаларидаги кўпгина ноёб жиҳатлар очилмоқда.

Марказ жамоасининг мазкур жараёнларда иштироки унинг фаолияти мамлакатимизда ислом илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга қаратилган ишлар билан ҳамоҳанг эканидан яна бир далолат бўляпти.

Бундай тадқиқотлар Самарқанднинг нафақат улкан маънавий мерос маркази, балки замонавий илмий тадқиқотлар учун ҳам юксак нуфузга эга улкан фаолият майдони сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Зиёрат туризми ривожига илмий ёндашув: Гидларнинг малакаси оширилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган гид-экскурсоводларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув семинари …