Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Меросни асраб, келажак авлодларга етказиш – ҳамкорликнинг асосий мақсади

Меросни асраб, келажак авлодларга етказиш – ҳамкорликнинг асосий мақсади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Мусулмон олами лигаси Бош котибининг ўринбосари, Исломий фиқҳ академияси Бош котиби доктор Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ Зайд ташриф буюрди.

Меҳмон билан учрашувда Марказ директори Шовосил Зиёдов Ўзбекистонда исломий меросни ўрганиш, буюк алломалар асарларини тадқиқ ва тарғиб этиш борасида, шунингдек, жаҳон илмий жамоатчилиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Доктор Абдураҳмон Зайд Ўзбекистонда ислом оламининг етук алломалари меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш йўлида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди ҳамда Марказ билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёрлигини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ИЛМДАН АМАЛИЁТГА: “ИСЛОМ МАЪРИФАТИ, ҲАДИС ИЛМИ ВА ИМОМ БУХОРИЙ МЕРОСИ” КУРСИ ЯКУНЛАНДИ»

2026 йил 14 август куни Имоми Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган “Ислом маърифати, ҳадис …