19 апрел куни Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида буюк мутафаккир ва тилшунос, ислом оламида “Жоруллоҳ” (Аллоҳнинг қўшниси), “Фахри Хоразм” (Хоразм фахри) ва “Устозул араб вал ажам” (Араб ва араб бўлмаганларнинг устози) каби шарафли лақаблар билан танилган аллома Маҳмуд Замахшарий ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган “Маҳмуд Замахшарий мероси ва унинг фан тарихи ривожидаги ўрни” мавзусида Вазирлик миқёсидаги илмий анжуман бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тўрт нафар илмий ходимлари Ф.Мадиев “Замахшарий, “фахри хоразмнинг” туркиялик олимлари томонидан ўрганилиши”, А.Рахимов “Маҳмуд Замахшарий ҳаёти ва “Ал-Кашшоф” асарининг ўрни”, О.Баҳриев “Маҳмуд Замахшарийнинг “Ал-Муфассал” асарининг аҳамияти” ва М.Шодиеванинг “Маҳмуд Замахшарийнинг тилшуносликка қўшган ҳиссаси” номли ўзлариниг маърузалари билан иштирок этишди.
Конференция юқори савияда ташкил этилиб, барча иштирокчиларда катта таъассурот қолдирди.