Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ёшлар тарбиясига сидқидилдан ёндашиш – ҳам қарз, ҳам фарз

Ёшлар тарбиясига сидқидилдан ёндашиш – ҳам қарз, ҳам фарз

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан “Диний экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

Диний эркинликни таъминлаш, давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар, экстремистик ғояларга қарши курашиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган мазкур тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жонибек Жумаев маъруза қилиб, Ватанга садоқат, юрт тинчлиги, мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ва кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ёш авлод турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишга оид масалалар, шукроналик туйғулари ҳақида фикр юритди.

Иштирокчилар билан мулоқот чоғида мамлакатимизда барқарор тараққиётни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, бағрикенглик қадриятлари устуворлигига асосланган демократик жамият қуриш йўлида бирлашиш ва оилада фарзандлар тарбиясига сидқидилдан ёндашиш ҳам қарз, ҳам фарз эканлиги таъкидланди.

Тадбир кўтаринки кайфиятда, юксак маънавий руҳда ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Зиёрат туризми ривожига илмий ёндашув: Гидларнинг малакаси оширилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган гид-экскурсоводларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув семинари …