Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Малайзия ислом санъати музейида ўзбекистонлик усталар меҳнати мужассам

Малайзия ислом санъати музейида ўзбекистонлик усталар меҳнати мужассам

Имом Бухорий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари делегациясининг Малайзияга ташрифи давомида Малайзия ислом санъати музейида учрашув ўтказилди. Музей раҳбарияти билан Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихи, зиёрат туризми имкониятларини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керакки, Малайзия ислом санъати музейи қурилишида ўзбекистонлик моҳир ҳунарманд-усталар иштирок этган. Бу ерга ҳар йили бутун дунёдан ўртача 110 минг сайёҳ ташриф буюради.

Музейда Ўзбекистонга оид макет ва экспонатлар сақланади. Бибихоним масжиди, Имом Бухорий мажмуаси, Масжиди Калон ва Мир Араб мадрасалари макетлари, қадимий қўлёзмалар, тарихий либослар шулар жумласидан.

Малайзия ислом санъати музейи раҳбарияти Ўзбекистоннинг илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

НАВОИЙНИНГ ИЛК ДЕВОНИ: МАНБАЛАР ВА ХУЛОСАЛАР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …