Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Стипендиатнинг илмий сафарлари

Стипендиатнинг илмий сафарлари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида халқаро стипендия дастури асосида амалиёт ўтаётган Ашраф Ишрақи бин Жамил мамлакатимиз бўйлаб илмий сафар қилди.

Малайзиядаги Малайя университети тадқиқотчиси “Ўзбекистонда исломий таълим тафаккури: дастлабки назария” мавзусида олиб бораётган илмий изланишлари доирасида Тошкент ислом институтига ташриф буюрди. Бу эса профессор-ўқитувчилар билан фикр алмашиш, ўз мавзусига оид долзарб муаммоларни муҳокама қилиш имконини берди. Тадқиқотчига муфтийлар, институт ректорлари, фахрий устозлари, диний таълим тизими, 14 та олий ва ўрта махсус исломий таълим муассасаси ҳақида батафсил маълумот берилди.  

Ашраф Ишрақи Хоразм Маъмун академиясига ташрифи давомида ҳам бу ерда тўпланган илмий мерос билан яқиндан танишиб, тадқиқот мавзусига оид манбаларни чуқур ўрганиш имконига эга бўлди. Илмий мулоқотлар унга қўшимча билимлар ҳосил қилишда катта ёрдам беришини таъкидлади.

Малайзиялик тадқиқотчи Бухоро давлат музей-қўриқхонасида тарихий экспонатлар ва ислом таълимига оид манбаларни ўрганиб, тадқиқоти учун зарур материаллар тўплади. Муҳокама ва мулоқотлар унинг илмий иши учун ғоят фойдали манба бўлиб хизмат қилишини айтди.

Бухоро давлат университетида бўлган стипендиат олимлар билан ўтказилган илмий суҳбатлар орқали тадқиқоти учун қимматли маълумотларни қўлга киритди. Бу мулоқотлар унинг изланишларини мазмунан бойитишини қайд этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Акция доимий тус олса арзийди

Бугун, 25 октябрь куни мамлакатимизда “Қоғозсиз бир кун” республика эко-акцияси ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Имом …