Айни кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турган мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига келди.
Ислом оламида чуқур эъзозланадиган юксак мартабали меҳмонни Марказ раҳбари Шовосил Зиёдов кутиб олди.
Ташриф чоғида шайх ҳазратлари Марказ музейи билан таништирилди. Мулоқот давомида у кишига Марказ фаолияти, амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари, яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.
Надвий ҳазратлари диёримиз заминидан етишиб чиққан буюк алломалар сийрати, хусусан, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг беқиёс хизматлари, илмий фаолияти ва қолдирган меросининг улуғвор қиймати ҳақида сўз юритиб, улуғ зот ҳаққига дуо қилди.
Ташриф якунида Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.