Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Юртимизнинг туризм салоҳияти тарғиботи

Юртимизнинг туризм салоҳияти тарғиботи

 Индонезиянинг “TRANS7” телеканали ижодий гуруҳи Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Jejak al-Quran” (“Қуръон излари”) номли кўрсатувнинг навбатдаги сонини тасвирга олди.

Кўрсатувнинг ушбу сони Ўзбекистонга бағишланган бўлиб, унда мамлакатимиздаги обидалар ва диққатга сазовор жойлар, мовароуннаҳрлик буюк мутафаккирлар Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа кўплаб олимлар қолдирган бой маънавий мерос ҳақида сўз боради.

Теледастурнинг Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросига оид қисми Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев иштирокида суратга олинди. Унда аллома ҳаётининг барча босқичлари ҳамда илмий фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

2001 йилда ташкил этилган ва Индонезиядаги энг машҳур 10 та телеканалдан бири ҳисобланадиган “TRANS7” телеканали бугунги кунда 100 миллион томошабинлар аудиториясига эга.

Телеканал ижодкорлари мамлакатимизнинг зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишда давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …