Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ёшлар огоҳ этилди

Ёшлар огоҳ этилди

Куни кеча Самарқанддаги Ёшлар марказида Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари билан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Радикализм – жамият барқарорлигига таҳдид. Талаба ёшларни радикал ақидавий оқимлар таъсиридан асраш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Институт раҳбарияти ва талабалари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят ИИБ терроризмга қарши курашиш бошқармаси вакиллари қатнашган тадбирда Марказ илмий ходими Жонибек Жумаев мавзу юзасидан маъруза қилди.

Маърузачи ёшларни терроризм ва экстремизм, миссионерлик ҳаракатларининг салбий оқибатлари, бой тарихий, миллий ва диний қадриятларимизга таҳдид солаётган ғаразли кучлар таъсиридан огоҳ этиб, турли кўринишдаги ахборот хуружларидан сақланиш зарурлигини ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берди.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …