Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Мамлакатимиз вакили «Жазоир меҳмони»да меҳмон

Мамлакатимиз вакили «Жазоир меҳмони»да меҳмон

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари Жазоирнинг Лагуат шаҳрида Сўфийлик таълимоти маданият фестивали доирасида «Тасаввуф наволари: инқилоб оҳанги ва куйлари» мавзусида ўтказилаётган семинарда иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Семинарнинг навбатдаги кунида Марказ бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров «Тасаввуф таълимотининг ислом жамиятидаги ўрни» мавзусида маъруза қилди.

Олим маърузасида тасаввуф тарихи, пирлари ва мутасаввуфлар ҳақида батафсил маълумот берди. Маърузачи ҳудудларда тарқалган тариқат турларига ҳам алоҳида тўхталиб, уларнинг вазифа ва мақсадларини ҳам санаб ўтди.

Маърузадан сўнг Ш.Умаров «Jazoiriya» телеканалининг «Жазоир меҳмони» номли дастури учун интервью берди. Унда мамлакатимиз вакили ташриф тафсилотларини баён этиб, икки давлат ўртасида ривожланиб бораётган маданий-маърифий алоқалар хусусида мулоҳазаларини билдирди.

Жазоир сафари давом этмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …