Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига халқаро ва маҳаллий меҳмонлар саёҳати давом этмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига халқаро ва маҳаллий меҳмонлар саёҳати давом этмоқда

Мамлакатимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам юксак эътибор билан таъкидланмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ғоялари асосида ташкил этилган илмий Марказ мамлакатимиз маънавий тараққиётида ёш авлод тарбиясида катта аҳамиятга эга.

3 март куни Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамроҳлигида Миср Араб Республикаси саноат вазирининг ўринбосари Аҳмад Тоҳа Бароий Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини ва ушбу буюк муҳаддис номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказини ҳамда Ҳадис илми мактабини зиёрат қилиш учун келишди.

Халқаро меҳмонларни Марказ халқаро алоқалар бўлими илмий ходими А. Мамадалиев кутиб олди.

Дастлаб меҳмонлар Марказ биноси кириш қисми пештоқларига битилган ёзувлар билан танишиб, Марказ биносининг асосий фойесида уларга Марказнинг ташкил этилиши фаолияти ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди. Меҳмонларга илмий ходимлар томонидан улуғ аждодларимизнинг бебаҳо маънавий меросини тадқиқ этиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима қилиш ва ўрганиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш каби масъулиятли вазифалар билан шуғулланиб, илмий тадқиқотлар олиб бораётганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Хусусан шу куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабига Тошкент ислом институтининг ўқитувчи-мураббийлари ва 40 нафар талаба ёшлари саёҳатга келишди. Меҳмонларни Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими кичик илмий ходими Б. Ибодов кутиб олди. 

Шундан сўнг саёҳатчиларга музей фондидан жой олган Имом Бухорий бобомизнинг турли даврларга тегишли  ҳадис илмига оид асарлари, ноёб экспозициялар ва замонавий ахборот берувчи воситалар тўғрисида маълумотлар берилди. Зиёратчилар кутубхонада сақланаётган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни ва музейдаги буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг Бағдоддаги имтиҳон жараёни акс этган сурат ва илмий сафарлари тасвирланган деворий суратларни қизиқиш билан томоша қилдилар.

Меҳмонлар томонидан Марказнинг ҳеч бир жиҳати  назардан четда қолмаганлиги ва энг замонавий жиҳозлар, хоналар дизайни ва компьютер технологиялари билан таъминланганлиги юқори баҳоланди.

Ўқитувчи-мураббийлар ва талаба-ёшлар мана шундай маънавият ва маърифат масканлари инсонни улуғворликка, аждодларга муносиб авлод бўлишга ва буюк боболаримиздан фахрланиш туйғусини ҳис қилишга ундашини таъкидладилар.

Ж.Жумаев
Диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходими

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …