Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни кенг тарғиб этиш бугунги куннинг муҳим ва долзарб мавзусига айланмоқда. Айни мавзуда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассислари томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курсида вилоятнинг турли туманларидан келган 25 нафар МФЙ раислари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.
Ўқув-семинар “Маҳалла раислари томонидан маҳаллаларда ижтимоий маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар» мавзусида бўлиб ўтди. Бунда МФЙ раислари томонидан мавзу доирасида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилиб, уларни янада ривожлантириш бўйича илмий-амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, давлатимиз томонидан маҳаллалар ишини янада такомиллаштириш, уларга қўшимча имконият ва имтиёзлар берилаётгани тўғрисида ҳам сўз юритилди.