Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров айни кунларда Самарқандда давом этаётган вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курси тингловчилари билан “Маҳалла раисларининг ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни” мавзусида машғулот ўтказди.
Мазкур машғулотда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар таҳлил қилиниб, бу йўналишлардаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан зарур илмий-амалий тавсиялар берилди.
Интерактив услублар асосида ўтказилган машғулот савол-жавобларга бой бўлди.