Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимларининг Қашқадарё вилоятидаги тарғибот миссияси Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг нефть ва газ факультетида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир билан давом этди.
Унда илмий ходимлар Ш.Умаров, Б.Маҳмудов, С.Абдувоитов талаба-ёшларни бугунги глобаллашув шароитида учраётган турли кўринишдаги ахборот хуружларидан огоҳ этиб, улардан сақланиш чоралари ҳақида маълумотлар берди.
Тадбир доирасида Марказ нашрлари тақдимоти ташкил этилди.