Жорий йилнинг 17 октябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида онлайн илмий семинар ташкил этилди.
Семинарда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, илоҳиёт фанлари доктори Аҳмад Саъд Даманҳурий «Имом Мотуридий-адашган фирқаларга ижтиҳодий раддиялар асосчиси» мавзусида маъруза қилди.
Ўзаро баҳс-мунозара ҳамда савол-жавобга бой ўтган маъруза якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга илмий асосланган қониқарли жавобларни олдилар.